UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Дана Уайт Перейранинг UFC шарҳловчиларига таъсир ўтказиши ҳақидаги гапларини рад этди 0 12:09Муҳаммад Салоҳ Еврокубокларда ҳали ҳеч ким қилган натижага эришди 0 11:38Фарид Башарат: "Кутдим, аммо бу содир бўлмади" 0 11:07Собиқ Bellator чемпиони вазн қилиш учун сочини кесди + ФОТО 0 10:36UFC 333 турнири ҳарбий ҳаракатлар сабаб БААдан кўчирилиши мумкинми? Дана Уайт жавоб берди 0 10:05Sofacore. Каримов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди? 0 09:34UFC Fight Night 291: Хоакин Бакли – Майк Мэлотт турнири иштирокчиларининг тўлиқ рўйхати тасдиқланди 0 09:03Дана Уайт Стрикленднинг UFC’даги гонорар бўйича эътирозига жавоб берди 0 08:32Ўзбекистонлик икки оғир атлетикачининг допинг-синамасида тақиқланган моддалар аниқланди 0 08:01Конференциялар лигаси. "Лугано"да иродали ғалаба, Каримов 75 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:24Шоҳжаҳон Эргашев, "Сатурн" ва бошқалар - IBA Nomad 16 турнири олдидан матбуот анжумани ва face-to-face ўтказилди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 20:52Фомин Хитойдаги M25 турнирининг чорак финалига чиқди 0 20:21Тарихда илк бор! Жавоҳир Синдаров дунёнинг Топ-3 шахматчиси! 0 19:50ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов терма жамоанинг ноябрдаги рақиблари масаласига ойдинлик киритди 0 19:19IBA ЖЧ-2027 учун мукофот жамғармаси эълон қилди 0

04 фев 19:39
Янгиликлар

Бокс/ММА

"Ўзбекистон байроғи остида жанг қилган". Шавкат Раҳмонов ҳақида сиз билган ва билмаган 10 та факт

6 февраль тонгида қозоғистонлик спортчи Шавкат Раҳмонов UFCдаги навбатдаги жангини ўтказади.

"Советский спорт" нашри Ўзбекистонда туғилган, бугунги кунда Қозоғистон шарафини ҳимоя қиладиган спортчи ҳақида 10 та фактни тақдим этди. 

Факт-1

Аввалига Шавкат Раҳмонов Ўзбекистон байроғи остида жанг қилган, аммо 2017 йилда Қозоғистон фуқаролигини олганидан сўнг ушбу мамлакат шарафини ҳимоя қила бошлаган. 


Факт-2

Раҳмонов ММА ҳақида жанглар ёзилган дисклар орқали хабар топган. Айнан ўша дисклардаги жанглар Шавкатни яккакураш билан шуғулланишга ундаган. 


Факт-3

UFCнинг бўлажак жангчиси юк ташувчилик ва машғулотларни биргаликда олиб борган. Атрофдагилар унинг муваффақиятларига ишонмаган. Унинг ММАдаги ютуқларидан кўпчилик ҳайрон қолган. 




Факт-4

Раҳмонов ҳаваскор ММА базасига эга. 2013 йилда у ҳаваскор ММАчилар ўртасида энг ёш жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлган. 



Факт-5

2014 йилда Шавкат M-1 Global промоутерлик компанияси жангларида дебют қилган.



Факт-6

2019 йилнинг 30 март куни Раҳмонов Данил Приказни техник нокаут эвазига мағлуб этади ва яримўрта вазн тоифасида M-1 Global йўналиши чемпионига айланади. 



Факт-7

Раҳмонов 2020 йилда UFCда дебют қилган. У Алекс Оливвейрани биринчи раунддаёқ мағлуб этган. 



Факт-8

Шавкат ажойиб кураш кўникмаларига эга. Аммо яккакурашлар сари йўлни у боксда бошлаган. 



Факт-9

Қозоғистонлик спортчининг статистикаси 14-0ни ташкил этади. 


Факт-10

Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги рақиби - 5 та кетма-кет ғалабали серияга эга Линдси Харрис бўлади.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
05 фев 15:53:02
Obid Odil Og'li
Assalomu aleykum
   
05 фев 03:27:56
CHELSEA2211
Koʻzga koʻrinib ozgina mashhur boʻlsa uzbda tigilgan boʻp qoladi...
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг