UZ

Сўнгги янгиликлар

21:42Zagreb Grand Prix 2026. Дзюдочиларимиз рақибларини билиб олишди 0 18:34Россия нашри РПЛда ўйнаган ўзбекистонлик футболчилардан рамзий терма жамоа тузди 0 18:03Расман! Исроил Мадримов ва Лазизбек Мулложонов Тошкентда жанг қилишади! 0 17:32Мураббий Шавкат Раҳмоновнинг қайтиш муддати ҳақида гапирди 0 17:01Сауль Альварес 2027 йилда қозоғистонлик боксчи билан жанг қилмоқчи 0 16:30Максим Шацких "Азия Талас" бош мураббийлигидан кетди 0 15:59World Boxing вице-президентлиги учун ўзбекистонлик Шоҳид Тиллабоевга кимлар рақобат кўрсатади? 0 15:28WBC рейтинги янгиланди: Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 14:57Боксчиларимиз "Zuffa"даги жанг олдидан медиа тадбирларда иштирок этишяпти (ФОТО) 0 14:26Лос-Анжелес-2028: Ўзбекистон аёллар терма жамоасининг Олимпиада саралашидаги рақиблари маълум 0 13:55Осиё Миллатлар кубоги. Ёш шахматчиларимиз ҳиндистонлик гроссмейстерларга муносиб қаршилик кўрсатишди 0 13:24Юнон-рум кураши бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди. Унда ММАчи Лазизхон Ўзбеков совриндор бўлди 0 12:53Бугун Ёшлар Олимпиадасидаги иштирокимиз якунланади 0 12:22Конте АПЛга қайтмоқчи — у ўз номзодини "Манчестер Юнайтед"га таклиф қилди 0 11:51Жаррелл Миллер ва Тони Йока Гана пойтахтида жанг қилади 0

20 сен 14:01
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон бокс бўйича Осиё чемпионатига мезбонлик қилади

Осиё бокс конфедерацияси 7-17 декабрь кунлари 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасида Осиё чемпионати Тошкент шаҳрида ўтказилишини эълон қилди.

Ушбу мусобақа қитъа миқёсида илк маротаба ташкил этилмоқда ва унда 22 ёшгача бўлган йигит-қизлар совринли ўринлар учун кураш олиб боришади. Чемпионатда 1999-2002 йилларда туғилган ёшлар қатнашиши мумкин. 

Осиё бокс конфедерацияси ўз хабарида Ўзбекистон Осиё боксида қудратли давлат эканлиги, Тошкент шаҳридаги юқори ташкилотчилик сифати ва меҳмондўстлик, Осиё бокс конфедерацияси вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов томонидан режалаштирилаётган ишлар, шунингдек федерация расмийси Шоҳид Тиллабоев  ҳақида ҳам тўхталиб ўтган. 

Маълумот учун Ўзбекистон 1995, 1999 ва 2017 йилларда катталар ўртасида, 2015 йилда ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилган. 2023 йили катталар ўртасидаги жаҳон чемпионати ҳам Тошкент шаҳрида ўтказилади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг