UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 дек 21:44
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи куни ҳам кутилмаган натижалар билан эсда қолди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтаётган дзюдо бўйича катталари ўртасидаги Ўзбекистон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ҳам ортда қолди.

Иккинчи кунги баҳсларда ҳам 5 та вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлди. "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилаётган мавсумнинг сўнгги мусобақасининг бугунги беллашувларида ҳам кутилмаган натижалар қайд этилди. -73 кг вазн тоифасидаги биринчи рақамли дзюдочимиз Ҳикматуллоҳ Тўраев кутилмаганда саралаш босқичидаёқ мағлубиятга учради. Ушбу вазнда Шаҳрам Аҳадов Ўзбекистон чемпиони бўлди.  

-81 кг вазнда кутилганидек Шарофиддин Болтабоев олтин медални қўлга киритди. Унинг финалдаги рақиби Маъруф Ҳидиров маълум сабабларга кўра финал баҳсида иштирок эта олмади. -90 кг вазн тоифасидаги баҳслар ҳам анча шиддатли кечди. Олтин медаль учун кечган муросасиз беллашувда сурхондарёлик Шермуҳаммад Жандреев пойтахти вилояти вакили Достон Мейлиевдан устун келди.  

Бугуннинг барча ғолиб ва совриндорлари:

ЭРКАКЛАР

-73 кг вазн тоифаси

1. Шаҳрам Аҳадов (Бухоро)

2. Муроджон Йўлдошев (Сурхондарё)

3. Вагиф Ибадов (Самарқанд)

3. Обидхон Номонов (Наманган)


-81 кг вазн тоифаси

1. Шарофиддин Болтабоев (Қорақалпоғистон)

2. Маъруф Ҳидиров (Тошкент шаҳри)

3. Рамазон Аллабердиев (Сурхондарё)

3. Улуғбек Ўроқов (Тошкент шаҳри)


-90 кг вазн тоифаси

1. Шермуҳаммад Жандреев (Сурхондарё)

2. Достон Мейлиев (Тошкент вилояти)

3. Жалолиддин Қурбонмуродов (Қашқадарё)

3. Баҳодир Панжиев (Сурхондарё)


АЁЛЛАР

-63 кг вазн тоифаси

1. Севинч Исоқова (Жиззах)

2. Мамлакат Султонова (Хоразм)

3. Маржона Нуриллаева (Самарқанд)

3. Лайло Йўлдошева (Хоразм)


-70 кг вазн тоифаси

1. Шоҳиста Назарова (Сурхондарё)

2. Нодира Йўлдошева (Тошкент шаҳри)

3. Равшахон Адашева (Тошкент шаҳри)

3. Фарангиз Ҳожиева (Хоразм)

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг