UZ

Сўнгги янгиликлар

14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0 19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0

10 июн 22:05
Янгиликлар

Спорт курашлари, Бокс/ММА, Гимнастика, Теннис, Қиличбозлик, Енгил атлетика, Эшкак эшиш, Шахмат, Футбол, Каратэ, От Спорти, Сув спорти турлари, Баскетбол

Ўзбекистон делегацияси катта таркибда BRICS ўйинларида қатнашади

Аввал хабар берганимиздек, 12-23 июнь кунлари Россия Федерациясининг Қозон шаҳрида BRICS ўйинлари халқаро комплекс мусобақаси ўтказилади.

Ўйинларда 60 та мамлакатдан ташриф буюрган 4751 нафар спортчи 27 та спорт тури доирасида 387 та медаллар жамғармаси учун кураш олиб боради.

Мусобақада Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Мусобақа расмий сайтидаги маълумотга таянадиган бўлсак, вакилларимиз 19 та спорт тури бўйича 168 нафар спортчи билан баҳсларда қатнашиши кутилмоқда.

Спортчиларимиз BRICS ўйинларида фижитал-футбол, сувга шўнғиш, бадиий гимнастика, шахмат, қиличбозлик, каноеда эшкак эшиш, академик эшкак эшиш, сузиш, синхрон сузиш, от спорти, теннис, фижитал-баскетбол, бокс, спорт гимнастикаси, ушу, кураш, спорт курашлари, каратэ ва енгил атлетика бўйича ўтказиладиган беллашувларда ғолиблик учун баҳс олиб боради.

Ҳозирча Спорт вазирлиги ёки МОҚ матбуот хизмати ушбу мусобақадаги таркибимиз ҳақида маълумот бергани йўқ.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг