UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

24 дек 08:06
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон дзюдо федерациясида тадбир ўтказилди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Кеча Ўзбекистон дзюдо федерациясида Япония элчихонаси вакиллари иштирокида тадбир ўтказилди.

Маълумки, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси вице-президенти, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов бир неча кун аввал Рим шаҳрида Италия яккакураш спорт турлари (FILJKAM) ва дзюдо федерациялари президенти Доменико Фалькони, Италия кураш (ўзбек кураши) федерацияси президенти Витторио Жоржи ва бошқа спорт мутасаддилари билан учрашган эди. 

Ўзбекистоннинг Италиядаги фавқулотда ва мухтор элчиси Отабек Акбаров ёрдамида ташкил этилган ўша тадбир якунида Азизжон Камилов жаноб Жоржини Ўзбекистонга таклиф қилганди. Куни кеча Виторрио Тошкентга етиб келди.

Кеча айнан Витторио Жоржи иштирокида тадбир ўтказилди. Унда италиялик меҳмондан ташқари япониялик таниқли мураббий, халқаро йўриқчи (инструктор) Тому Тори ҳам иштирок этди. Бу мутахассис мана бир неча кундирки, юртимиз дзюдочилари билан машғулот ўтказяпти. Кеча у дзюдочилар ва парадзюдочилар учун “мастер класс”, яъни маҳорат сабоқларҳорат сабоқларини ўтказди. 

Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Паралимпия ассоциацияси раиси Мухторхон Ташходжаев ҳамда Япония элчихонасининг юртимиздаги вақтинчалик ишончли вакили Астуши Суда ҳам иштирок этди. Меҳмонлар тадбир ташкилотчилари ҳамроҳлигида Ўзбекистон дзюдо федерацияси ҳамда янги бунёд этилган дзюдо залини томоша қилишди. 

Суратлар муаллифи - Абдулло Файзуллаев

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг