UZ

Сўнгги янгиликлар

18:21Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги 70 та медали учун жами қанча мукофот пули тўланади? 0 17:15Фабио Каннаваро: "Терма жамоада соғлом рақобат бўлиши керак" 0 16:39Теннисчи Александра Бармичева J200 Истанбул турнирида чемпион бўлди 0 15:57UFC 335 турнирининг марказий жанги BMF камари учун бўлиб ўтади (ПОСТЕР) 0 15:16Президент Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчиларни табриклади 0 13:01Brisbane-2032 Олимпиадасининг какаду қушидан илҳомланган логотипи расман тақдим этилди (ФОТО) 0 12:02Осиё ўйинлари: Хитой матбуоти ўйиндан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси ходими Чжан Юнингни бўғиб олганини таъкидламоқда 0 11:07Алекс Перейранинг кейинги рақиби эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 10:00Осиё ўйинларида бешинчи бўлган Ўзбекистон делегацияси Тошкентда кутиб олинди (ФОТОГАЛЕРЕЯ) 0 10:23Осиё ўйинлари-2026. Якуний медаллар рейтинги маълум бўлди (ТОП-20) 0 09:58Самбо. Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунида 5 та медаль! 0 09:05Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жанубий Кореяга етиб борди 0 17:43Осиё ўйинларининг ўн тўртинчи кунидан кейин медаллар жамғариш рейтинги қандай? (ТОП-20) 0 17:15Энтони Жошуа Фьюридан кейин ким билан жанг қилмоқчи эканлигини айтди 0 16:55Осиё ўйинларининг 14-кунини бешта медаль билан якунладик 0

06 ноя 15:18
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон Этноспорт ва стронгмен федерациясига раиси тайинланди

Пойтахтимизда Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси (“World Ethnosport”) кенгашининг матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимов очиб берди. “Юртимизда спорт туризмини ривожлантириш бўйича самарали ишлар олиб борилмоқда. Булар сирасига жорий йилнинг 7-9 июнь кунлари Хива шаҳрида Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишлаб ўтказилган “Баҳодирлар ўйини” халқаро турнирини келтириш мумкин.

Бундан ташқари, куни кеча Самарқанд шаҳрида Samarkand Half Marathon – илк халқаро хайрия марафони ўтказилди. Унда 28 мамлакатдан 1700 дан ортиқ киши иштирок этди. Ушбу марафон Ўзбекистонда биринчи хайрия марафони бўлди“, – дея маълумот ўз нутқида берди Азиз Абдуҳакимов.

Шунингдек, юртимизда спорт туризмини тарғиб қилиш бўйича 17 октябрдан 22 октябргача Ўзбекистонда “Биз келажак учун жавобгармиз” шиори остида “Aral Marathon” I Халқаро экологик марафони бўлиб ўтди.

Мазкур тадбир Орол денгизи муаммоларига бағишланган Халқаро конференция арафасида Ўзбекистоннинг олти шаҳри – Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Урганч, Нукус ва Мўйноқда ўтказилди. Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси (“World Ethnosport”) кенгашининг матбуот анжуманида ОАВ вакилларига “UzReport” ахборот агентлигининг бош директори Равшанхон Жўраевни Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси президенти ва Бутунжаҳон этноспорт иттифоқи кенгаши раиси этиб, Абдулазиз Аққулов эса Ўзбекистонда янги ташкил қилинган Этноспорт ва стронгменлар федерацияси раҳбари этиб тайинлангани ҳақида эълон қилинди.

Бутунжаҳон Стронгмен Федерацияси ва Бутунжаҳон этноспорт альянси раҳбарлари Ўзбекистонда Этноспорт ва стронгменлар федерацияси ташкил қилинишини қўллаб-қувватлашга ҳамда республикамизда мазкур спорт турларини ривожлантириш бўйича яқин ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигини маълум қилишди.

Ўзбекистонда World Strongmen Cup 2020 Жаҳон серияси мусобақалари Хивада июнь ойидан бошлаб ўтказилиши бўйича келишувга эришилди. Бундан ташқари, Этноспорт Челленж ва Паҳлавон Маҳмуд номидаги “BAHODIRLAR OʻYINI” II Халқаро турнири ҳам бўлиб ўтади. Тадбирлар Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан ташкил қилинади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг