UZ

Сўнгги янгиликлар

20:20Монтеррейда ўзбек теннис дербисига гувоҳ бўламиз! 0 20:01АПЛ. "Манчестер Сити" мавсумни иродали ғалаба билан бошлади, Ҳусанов тўлиқ ўйнади 0 19:18Сехудо Двалишвилидан устун келди. RAF 12 турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 18:26Теофимо Лопес Роландо Ромерони мағлуб этиб, фаолиятидаги учинчи WBA чемпионлик унвонини қўлга киритди 0 17:33Ҳамза Абдулкарим "Барселона"дан яхшиланган шартнома олади 0 16:3013 та жангдан 10 таси муддатидан аввал якунланган UFC Sacramento турнирининг барча натижалари бир саҳифада 0 15:50Анвар Анваров Швейцариядаги "Бриллиант Лига" босқичида иштирок этди 0 14:25Баҳодир Жалолов ва Бектемир Мелиқўзиев Осиё ўйинларига борадими? 0 13:35Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Испания ва Уругвай билан ўйнайди 0 13:08Ёш дзюдочиларимиз жаҳон чемпионатини кучли учликда якунлашди 0 12:32Тошкент шаҳри мезбонлик қиладиган 2027 йилги Жаҳон чемпионати логотипи эълон қилинди 0 11:14Александр Усик Бивол ва Бетербиевни тилга олмаган ҳолда дунёнинг энг яхши 5 нафар боксчисини айтди 0 10:34"Бавария" "Боруссия"ни мағлуб этиб, 2026 йилги Германия Суперкубоги эгасига айланди 0 00:46Хотамбек Бойназаров иштирокидаги Mangu 4 асосий жанги биринчи раундда якунланди 0 00:23Mangu 4: Нодирбек Ахатжонов турнирнинг иккинчи асосий жангида октагонга чиқди 0

04 апр 18:55
Янгиликлар

Гимнастика

Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги президент сайланди

Теглар :  Гимнастика
Бугун, 4 апрель куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов, шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерацияси мутасадди ходимлари иштирок этишди.
Конференцияни Ўзбекистон гимнастика федерациясининг биринчи вице-президенти Руслан Мустаев очиб берди ва кун тартиби билан таништирди. Унга кўра, асосий масала Ўзбекистон гимнастика федерациясига янги Президент сайлаб олиш эди. Шундан сўнг сўз Ўзбекистон спорт фахрийлари кенгаши раиси, Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойбердиевга берилди. Спорт фахрийси мазкур лавозимга бунгача «Ёшлар иттифоқи спорт маркази» маъсулияти чекланган жамият директори лавозимда фаолият олиб борган мутахассис, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози Абдуллаева Заррина Аъзамовна номзодини таклиф қилди. Конференция иштирокчилари ушбу номзодни қўллаб-қувватлашди ва шу тариқа Заррина Абдуллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси Президенти лавозимига кўпчилик овоз билан сайланди.

Ўз навбатида масъулиятли лавозимга сайланган Заррина Абдуллаева мамлакатимизда гимнастикани янада ривожлантириш учун қўлдан келган барча ишни қилишга тайёр эканлигини маълум қилди.

"Барчамизга яхши аён, гимнастика мамлакатимизда маълум даражада ривожланган, оммавийлашган. Аммо, шунга қарамай айни пайтда муаммолар етарли. Бир қанча йўналишларда оқсаш кўзга ташланади. Жумладан, спорт гимнастикаси, трамполин ва акробатикада натижалар кўнгилдагидек эмас. Биргаликда янги тизимни йўлга қўйиб олишимиз керак. Малакали мутахассисларни жалб этиб, улар билан тажриба алмашишимиз лозим. Жипслашган ҳолда ҳаракат қилиб, келажакда мамлакатимизда гимнастикани янада ривожлантирамиз, Ўзбекистоннинг дунё спорт ҳамжамиятидаги ўрнини янада юксалтирамиз", - деди федерациянинг янги Президенти.


Йиғилишда ўзбек гимнастикаси тарихида ўзига хос из қолдирган фахрий спортчи Эркин Гиясов сўзга чиқиб, янги раҳбариятга омад тилади. Шунингдек, Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов гимнастика федерациясини қўллаб-қувватлашга тайёр эканлигини айтиб ўтди.

"Мана юқорида гимнастика бўйича тўпланиб қолган муаммолар, юзага келган камчиликлар ҳақида гапирилди. Айни пайтда ишлаётган тизим бугунги кун талабига жавоб бермайди. Болалар ва ўсмирлар спорт мактабларидан олий спортгача бўлган босқичларда узилишлар етарли. Бу борада вазирлик иш олиб бормоқда. Шунингдек, кадрлар масаласи ҳам бизнинг энг оғриқли нуқталаримиздан биридир. Ушбу масалани ҳам тўғри йўлга қўйиб олиш вақти келди. Барчамиз биламиз, Ўзбекистон гимнастика бўйича катта салоҳиятга эга. Малакали кадрлар ёрдамида уни юзага чиқаришиб, мамлакатимизда спортнинг ушбу турини янада ривожлантиришга тайёрмиз. Бу йўлда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги гимнастика федерациясини тўлиқ қўллаб-қувватлайди", - деди Шоакрам Исроилов.

Конференция давомида шунингдек, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг биринчи вице-президенти сифатида ишлаб келган Руслан Мустаев ва федерация Бош котиби сифатида фаолият кўрсатган Гёзелла Филлиповалар ўз лавозимларидан истъефога чиқишди. Энди федерациянинг янги раҳбари уларнинг ўрнига муносиб мутахассислар номзодини кўриб чиқиши лозим бўлади.  

Конференция якунида сўзга чиққанлар бундан буён Ўзбекистонда гимнастикани янада тараққий топдириш йўлида бирдамлик билан ишлашга келишиб олдилар. Шу тариқа, Ўзбекистон гимнастика федерациясининг навбатдан ташқари ҳисобот-сайлов конференцияси ўз ишини якунлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг