UZ

Сўнгги янгиликлар

12:16Япония терма жамоаси футболчиси ЖЧ-2026'дан четда қолиши мумкин 0 11:55UFC собиқ чемпиони Перейра - Ган жангида нокаутни тахмин қилди 0 11:34Усик вазн тоифасидан қатъи назар энг яхши беш нафар боксчини айтди 0 11:13UFC чемпиони: "Чимаев осон ғалаба қозонади деб ўйлагандим. Реваншни кўришни истайман" 0 10:45U-17 Осиё кубоги. Барча чорак финал жуфтликлари маълум. Ярим финалда Марказий Осиё дербиси бўлиши мумкин 0 10:21Octagon 87 турнири учун яна бир томошабоп жанг эълон қилинди 0 09:57"Астана Гран-приси". Улжон Амриева ҳисобида олтин! Терма жамоамиз мусобақани бешта медаль билан якунлади 0 09:33Кимда кўпроқ: Чимаев ёки Стрикленд? UFC 328 турнири гонорарлари маълум бўлди 0 09:07Чемпионлик учун кураш давом этади: "Ман Сити" "Кристал Пэлас"ни йирик ҳисобда мағлуб этди + ВИДЕО 0 08:4617 ёшли иккинчи ракеткамиз Белозерцев Кутаиси турнири 1/8 финалида 0 08:25Қозоғистон ва Ўзбекистон бокс бўйича Жаҳон Кубогига биргаликда тайёргарлик кўрмоқда 0 08:04Иноуэ — Накатани жанги Головкин — "Канело" жангини чипталар савдоси бўйича ортда қолдирди 0 07:43Умарали Раҳмоналиев Озарбайжон Кубоги соҳиби! 0 07:22Бугун Синдаров иштирокидаги Grand Chess Tour: Super Chess Classic Romania 2026 старт олади 0 07:01Аллен vs Коста: Икки ўзгариш эвазига UFC Vegas 117 карди тасдиқланди 0

14 июн 12:35
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон кетма-кет 8-марта Осиё кубогида ўйнайди

Бироз аввал Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди.

Бугунги Таиландга қарши баҳсдаги ҳар қандай натижа бизни ва рақибимизни қитъа чемпионатига чиқиши учун тўсқинлик қила олмайди.

Бироз аввал Осиё кубоги-2023 саралаши доирасидаги Фаластин - Филиппин учрашуви якунланди. Ушбу баҳсда Фаластин 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди. Филиппин 4 очко билан гуруҳда иккинчи ўринда бормоқда. 

Айни пайтда 6 та гуруҳда саралаш ўйинлари бўлиб ўтмоқда. Ҳар бир гуруҳда биринчи ўрин соҳиблари ва 5 та гуруҳда иккинчи ўринни олган жамоалар Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритишади. Фаластин ўрин олган гуруҳда иккинчи ўрин соҳиби 4 очко олиши аниқ, шу боис қолган гуруҳларда 6 тадан очкоси бор бўлган жамоалар қитъа чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди. 

Иккита ўйинда иккита ғалабага эришган Ўзбекистон ва Таиланд терма жамоалари ҳам Осиё кубоги йўлланмасини қўлга киритди. Бугунги Таиландга қарши баҳс шунчаки расмиятчилик учун ўтказилади. 

Шунингдек, бошқа гуруҳдаги қўшниларимиз Қирғизистон ва Тожикистон ҳам Осиё кубогига чиқишди! Эътиборлиси Тожикистон ўз тарихида илк бор қитъа чемпионатида ўйнайди!

Ўзбекистон терма жамоасининг Осиё кубокларида қайд этган натижалари:

1996 - гуруҳ босқичи

2000 - гуруҳ босқичи

2004 - чорак финал

2007 - чорак финал

2011 - 4-ўрин

2015 - чорак финал

2019 - нимчорак финал

2023 - ?

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг