UZ

Сўнгги янгиликлар

07:01Бугун Абдусатторов Total Chess турниридаги иштирокини бошлайди 0 22:35Асадбек Самандаров Дакар Олимпиадасининг кумуш медали соҳиби 0 22:31Дакар-2026: Паризода Талабова кумуш медалга сазовор бўлди 0 20:30Ўзбекистонлик трамполинчилар Нанкиндаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 19:59Формула-1. Ландо Норрис — Бразилия Гран-приси ғолиби! 0 19:28Футзал. Ўзбекистон Тожикистонга жавобсиз учта гол урди 0 18:57Екатерина Гейниш Ўзбекистон терма жамоасини тарк этиб, яна Россия сафига қайтди 0 18:26Арман Царукян Пётр Яннинг ярим енгил вазнга ўтиш шартини айтди 0 17:55Трамп UFC раҳбарига Оқ уй матбуот котиби лавозимини таклиф қилганини ҳазил деб атади 0 17:24АПЛда илк истеъфо яқин. Жамоага янги мураббийликка номзодлар ҳам маълум — The Athletic 0 16:53Шавкат Раҳмонов жароҳати қайталангани ҳақидаги миш-мишларга муносабат билдирди 0 16:21Хоккей бўйича Осиё чемпиони аниқланди 0 15:50Шоҳасан Мирзаматов Octagon 94 турнирида жанг қилади 0 15:19Флик "Барселона"нинг Ла Лигада "Атлетико" устидан қозонган ғалабасидан сўнг нималар деди? 0 14:48Zagreb Grand Prix 2026 учун таркибимиз тасдиқланди: Диёра ва Давлат ҳам Хорватияга боради! 0

19 июн 08:01
Янгиликлар

Кикбоксинг

Ўзбекистон кикбокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилиши мумкин

Сўнгги пайтларда мамлакатимиз бир қатор спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Яқин йилларда мазкур турнирлар орасига кикбокс ҳам қўшилиши мумкин. Бу масалани МОҚ раиси Рустам Шоабдураҳмонов Жаҳон кикбокс ташкилоти вице-президенти Салим Кайичи билан учрашувда муҳокама қилди. 

Учрашувда, шунингдек, Ўзбекистон кикбокс федерацияси раиси Ойбек Карметов ҳам иштирок этди. Суҳбат давомида мамлакатимизда ушбу спорт турини янада ривожлантириш, федерациялар ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш каби масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

МОҚ раҳбари туркиялик меҳмонга Президентимиз бошчилигида спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор, соғлом турмуш тарзи тарғиботи хусусида гапириб берди. Ўз навбатида, Салим Кайичи айни пайтда пойтахтимизда ўтаётган кикбокс бўйича халқаро мусобақанинг юқори савияда ўтаётгани, бундай ташкилотчилик билан Ўзбекистоннинг катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатини қабул қилиши мумкинлигини айтиб ўтди. Рустам Шоабдураҳмонов ушбу фикрни қўллаб-қувватлади ва МОҚ бу борада ҳамкорликда ишлашга тайёр эканини билдирди.

Учрашув якунида томонлар ҳар икки мамлакат раҳбарларининг олиб бораётган дўстона алоқаларини спорт соҳасида давом эттиришдан миннатдор эканлигини таъкидлаб, эсдалик учун совға алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг