UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44UFC P4P рейтинги янгиланди: Харрисон Шевченкони ортда қолдирди, Ган Топ-10`да! 0 13:13"Манчестер Сити" Ҳоландни 175 миллион еврога сотишга тайёр 0 12:42Россияни четлаштирган халқаро хоккей федерацияси сайти бузиб кирилди 0 12:11Чимаев чемпионлик унвонини ҳимоя қилади. Рақиб собиқ UFC чемпиони + ПОСТЕР 0 11:40Ўзбекистонда ҳокимларнинг спорт бўйича маслаҳатчиси лавозими жорий этилди 0 11:09Бразилияда қарздорликка қарши жиддий кураш бошланди 0 10:38Осиё Миллатлар кубогида икки шахматимиз индивидуал совринга эга чиқди + ФОТО 0 10:07UFC мухлислари Кормьени шарҳловчиликдан бўшатишни талаб қилмоқда 0 09:36"Шара Буллет"нинг рақиби жангни сотиш ҳақидаги айбловига жавоб берди 0 09:05Месси AFA'дан ўз исмидан тижорий мақсадларда фойдаланишни тўхтатишни талаб қилади 0 08:34Волков UFC билан янги шартнома имзолади 0 08:03Жей Опетая cафдан чиқди, Деонтей Уайлдер рақибсиз қолди 0 07:32Сирил Ган Жош Хокит билан жангдан сўнг илк бор баёнот берди 0 07:01Фабио Каннаваро: "Ўртоқлик ўйинларидаги натижа эса муҳим эмас" (+ВИДЕО) 0 18:48"Уни нафақага кузатаман" - Пэдди Пимблетт Топурия билан жанг қилишни истамоқда 0

17 дек 12:31
Янгиликлар

Кикбоксинг

Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси халқаро мусобақада 15та медаль қўлга киритди

12-17 декабрь кунлари Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида кикбосинг бўйича "Пётр Кубоги" XXI халқаро турнири бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон кикбоксинг терма жамоаси 21 нафар спортчи билан иштирок этди. Делегацияга Музаффар Газиев раҳбарлик қилди. Терма жамоа бош мураббийи Рашид Акалбаевга  мураббийлар Сарибаев Габиден, Турақулов Баҳром ва Юлчиев Фаррух ёрдам беришди.

Қувонарлиси кикбоксчиларимиз 2та олтин, 6та кумуш ва 7та бронза медалига эга чиқишди. Яъни 21 нафар спортчидан 15 нафари совринли ўринларни эгаллади.




91 килограммдан оғир вазнда Юлчиев Фаррух ва 48 килограмм вазн тоифасида қизлар ўртасида Алиқулова Зарнигор олтин медалларга эга чиқишди.

Ибраимов Диёрбек, Абролов Умиджон Алишер ўғли, Абдуллаев Ҳумоюн Хуршид ўғли, Пардабоев Азизбек, Зарипова Моҳичеҳра ва Қудратова Садоқат кумуш медалларни қўлга киритишди.

Сагинов Ердос, Аҳмадов Шоҳруҳ, Мамуржонов Асадбек, Илҳомжонов Сардор каби спортчиларимиз эса бронза медаль соҳибига айланишди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг