UZ

Сўнгги янгиликлар

17:15UFC 333: Рамазон Темировнинг Лоне Каванага қарши жанги Тошкент вақти билан соат нечада бошланади? 0 15:23U-15 Жаҳон Кубоги ва фестивали. Ўзбекистон Ганага мағлуб бўлди 0 13:54Дакар-2026: Ўзбекистон сузиш баҳсларида икки спортчи билан қатнашади 0 12:47Бугун UFC 333 турнири ўтказилади: Темиров – Кавана, Ян – Двалишвили ва бошқа жанглар 0 10:03Бугун Тожикистонда ёшлар ўртасида Dushanbe Grand Prix Juniors 2026 турнири старт олади 0 09:26Царукян ва Чимаев жанг қилган RAF 14 турнирининг барча натижалари 0 19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0

14 фев 12:48
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон крикет федерацияси ва ЎзДЖТСУ ўртасида Меморандум имзоланди

Теглар :  ЎзДЖТСУКрикет
Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида Ўзбекистон крикет федерацияси ҳамда Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университети ўртасида крикет спорт турини ривожлантириш борасидаги ўзаро ҳамкорлик Меморандумини имзолашга бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Миҳлиев, университетнинг илмий ишлар ва иновациялар бўйича проректори Камил Баязитов, Гандбол, теннис, бадминтон назарияси ва услубияти кафедраси мудири Шуҳрат Тўлаганов, университетнинг проффесор-ўқитувчилари, талабалар ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этишди.

Университет ва крикет федерацияси ўртасида имзоланган ушбу меморандумдан кўзланган мақсад - таълим, илм-фан, маънавий-маърифий соҳаларда билим ва тажриба алмашиш, ёшлар ўртасида крикет спорт турини янада ривожлантириш, университет талабалари орасида крикет спорт турини оммалаштириш ва уларни шу спорт турига жалб қилиш орқали иқтидорли спортчи-талабаларни саралаш ва крикет бўйича мусобақалар ташкил этиш каби бир қатор вазифаларни амалга оширишдан иборат.

Федерация ва университетнинг ўзаро келишуви доирасида крикет бўйича мутахассисларини жалб этган ҳолда қисқа ўқув кўрсларини ташкил этиш, крикет спорт турига оид илмий рисолалар чоп этишни йўлга қўйиш ҳам келишиб олинди.

Меморандум имзолаш маросими якунига етгач, Ўзбекистон крикет федерацияси раиси Азиз Миҳлиев тадбир иштирокчиларига крикет спорт турининг мамлакатимизда ҳали янги спорт турлари қаторида эканлиги, крикет федерациясининг ички ва халқаро ҳамкорлик доирасидаги фаолияти, крикет спорт турини ривожлантириш орқали туризмга кенг йўл очилиши, “Ханчжоу – 2022” Осиё ўйинларида иштирок этиш режалари сингари маълумотларни бериб ўтди.

Шундан сўнг университет талабалари иштирокида крикет спорт тури бўйича кўргазма шаклидаги тақдимот ўтказилди.

Тадбир якунида Ўзбекистон крикет федерацияси томонидан фаол иштирокчиларга фахрий ёрлиқлар, университет ректори ва бошқа масъулларга ташаккурнома тақдим этилди.

Таъкидлаш жоиз, Ўзбекистон крикет федерацияси 2019  йил 29 ноябрда расман фаолиятини бошлаган бўлиб, федерация раиси Азиз Миҳлиев сайъ-ҳаракати билан крикет спорт тури ривожланган мамлакатлар билан ҳамкорликдаги халқаро алоқлар йўлга қўйилган.

Университет ва крикет федерацияси томонидан имзоланган келишув ҳам мамлакатимизда крикет спорт турининг ривожланишига, ёшлар орасида оммавийлашиши учун дастурул амал бўлиб хизмат қилади.

Илҳом РАҲМОНОВ тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг