UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

15 май 18:33
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Кубоги. Дастлабки кун ғолиблари маълум ФОТОГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, бугун Термиз шаҳридаги “Алпомиш” спорт мажмуасида дзюдо бўйича эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон Кубоги старт олди.

Мусобақа регламентига кўра, дастлабки кун эркаклар -60 ва -66 кг, аёллар эса -48, -52 ҳамда -57 кг. вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи аниқланди. 

Қуйида биринчи кун доирасида кучли учликни эгаллаган спортчилар билан танишинг.

Эркаклар

-60 кг. вазн тоифаси

1. Мирзоҳид Муҳаммаджонов (Фарғона)

2. Азизбек Ашуров (Самарқанд)

3. Элшоджон Исақов (Фарғона)

3. Хуршид Қодиров (Сурхондарё)

-66 кг. вазн тоифаси

1. Азамат Матёқубов (Хоразм)

2. Вагиф Ибадов (Самарқанд)

3. Баҳрон Бойқулов (Тошкент)

3. Дониёр Султонбоев (Тошкент в)

Аёллар

-48 кг. вазн тоифаси

1. Юляна Махсетбаева (Қорақалпоғистон)

2. Дилола Деҳқонбоева (Наманган)

3. Маржона Салоҳиддинова (Сурхондарё)

3. Гулшода Халилова (Наманган) 

-52 кг. вазн тоифаси

1. Зарнигор Раҳмиддинова (Фарғона)

2. Маҳлиёхон Юлдошева (Наманган)

3. Холжон Бекмаматова (Хоразм)

3. Нигора Қаландарова (Хоразм)

-57 кг. вазн тоифаси

1. Амина Мамедова (Тошкент)

2. Мадина Астанова (Жиззах)

3. Мухлиса Ганжиева (Хоразм)

3. Махрибан Гобенова (Қорақалпоғистон)

Шунингдек, куннинг иккинчи ярмида Ўзбекистон Кубогининг тантанали очилиш маросими ҳам ташкил этилди. Маросимда дзюдо федерациясининг мутассадилари, спорт жамоатчилиги, мухлислар ва ОАВ вакиллари иштирок этишди. 

Тадбирда сўз олган Сурхондарё вилояти ҳокими ўринбосари Рўзимурод Чориев, Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси ўринбосари Бекзод Тўрабоев, мусобақа бош ҳаками Илҳом Адизовлар бугун юртимизда спортга, хусусан, спортнинг олимпия турларига бўлган эътибор натижаси ўлароқ, халқаро спорт майдонларида ёшларимиз томонидан қўлга киритилаётган ютуқлар алоҳида эътирофга сазовор бўлаётгани таъкидлаб, барча иштирокчиларга омад тилашди. 

Шундан сўнг бадиий жамоаларнинг дилтортар наволари, бадиий гимнастикачи қизларнинг кўргазмали чиқишлари йиғилганларни хушнуд этди.

Нуриддин ДАДАХОНОВ, Сурхондарё вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи ўринбосари: 

- Бугун мамлакатимизда жисмоний тарбия ва спортга бўлган юксак эътибор боис, мусобақаларда спортчиларнинг иштироки фаол бўлмоқда. Мазкур кубок беллашувларида ҳам барча ҳудудлардан иштирок этаётган спортчилар бор маҳоратларини ишга солиб, ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда. Албатта, вилоят дзюдо федерациясининг мусобақага юқори даражада ҳозирлик кўргани, дзюдо бўйича терма жамоамизнинг ҳам беллашувларга кучли тайёргарлик кўришгани яққол сезилиб турибди. Ўйлайманки, терма жамоамиз мусобақа якунида кучлилар қаторида бўлишади ва медаллар шодасига эга бўлишади. 

Ўзбекистон Кубоги 17 май кунига қадар давом этади.

Илҳом РАҲМОНОВ, ўз мухбиримиз  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг