UZ

Сўнгги янгиликлар

17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0

02 окт 19:14
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон Кубогининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ

Урганч шаҳридаги муҳташам “Ёшлик” спорт саройида дзюдо бўйича Ўзбекистон Кубоги баҳслари давом этмоқда.

Бугун мусобақанинг иккинчи куни.

Бироз аввал муросасиз курашлар остида давом этаётган мамлакат кубогининг тантанали очилиш маросими ўтказилди. Тадбирда Хоразм вилояти ҳокимнинг Туризм ва спорт масалалари бўйича ўриносари Ботир Саидов, Урганч шаҳри ҳокими Ойбек Холбоев, вилоят дзюдо федерацияси раиси Ортиқ Полвонов, терма жамоа бош мураббийи Илиас Илиадис ва бошқа мутасаддилар иштирок этдилар.     

"Аввало, Урганч шаҳрига хуш келибсизлар! Уч кун давомида жами 557 нафар дзюдочи 14 та вазн тоифасида медаллар учун кураш олиб боряпти. Беллашувлар муросасиз кечаётганига ҳаммамиз гувоҳ бўлиб турибмиз. Баҳсларни 30 нафар тажрибали ҳакамлар бошқариб боришмоқда. Уларга ҳам раҳмат айтмоқчиман. Барча қатнашчиларга зафар ёр бўлиб, татамида энг кучлилар ғалаба қозонсин", - деди Б.Саидов.  

"Ассалому алайкум, қадрли меҳмонлар, мусобақа иштирокчилари. Азиз юртдошлар! Сизларни шарқ гавҳари ҳисобланмиш қўҳна Хоразм вилояти заминида кўриб турганимиздан беҳад хурсандмиз. Хуш келибсиз, қадамингизга ҳасанот! Аввало, барча устозларимиз, меҳри дарё мураббийларимизни куни кеча юртимизда кенг нишонланган 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан муборакбод этамиз. Машаққатли ва шу билан бирга шарафли фаолиятингизда янги омад, зафарлар ёр бўлсин!", - деди О.Холбоев. 

Тантанали очилиш маросимида узоқ йиллардан бери мамлакатимиз, хусусан Хоразм вилояти дзюдоси ривожига ҳисса қўшиб келаётган фахрийларимиз - Сабулла Курязов, Комилжон Ибрагимов, Икром Атаев, Маҳмуд Ортиқов, Ҳусинбой Мейлиев эсдалик совғалари билан тақдирланишди. Совғаларни Илиас Илиадис, Рамзиддин Саидов, Рио Олимпиадаси совриндори Диёрбек Ўразбоев, жаҳон чемпионати совриндори Гулноза Матниязова топширди. 

Шунингдек, 1 октябрь – Ўқитувчи ва мураббийлар куни муносабати билан Ўзбекистон дзюдо федерацияси томонидан бир гуруҳ фаол мураббий ва ҳакамларимиз ҳам тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг