UZ

Сўнгги янгиликлар

18:39Волкановски фаолиятини якунлаш эҳтимоли ҳақида гапирди 0 18:17Афсонавий Федор Емельяненко Ўзбекистонга келади 0 17:41"Охирги жангдаги хатоларимни такрорламайман". Двалишвили Янга қарши учинчи жанг ҳақида гапирди 0 17:19Кэррик кетяптими? МЮ раҳбарияти фавқулодда йиғилиш чақирмоқда 0 16:48Дана Уайт мағлубиятcиз афғон жангчининг UFC`дан четлатилганига изоҳ берди 0 16:17Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар боксчимизга мухлислик қиламиз 0 15:46Итаума: "Хрговичга ҳаддан ташқари кўп ҳурмат кўрсатдим" 0 15:15"Пахтакор" клуби Илгиз Танташев қарорлари устидан расмий эътироз билдириб, даъво аризаси киритди 0 14:44Диёра Келдиёрова: "Энди мутлақо бошқа, янги Диёраман!" 0 14:13Британиялик блогер Жалоловни танқидлардан ҳимоя қилди 0 13:42Guangzhou Nansha International. Султонов икки ғалаба эвазига асосий тўрга йўл олди 0 13:11Шаҳин кечаги қийин ғалабадан сўнг нималар деди? 0 12:40Волкановски Мовсар Евлоев устидан муддатидан олдин ғалаба қозонишни ваъда қилмоқда 0 12:09Ғиждувонда белбоғли кураш бўйича Ўзбекистон Кубоги ўтказилди 0 11:38Ислам Махачев жанг қилиши кутилаётган UFC 336 турнири расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

21 янв 12:57
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистон кураш бўйича иккита Осиё Кубогига мезбонлик қилади

Теглар :  Осиё Кубоги
Халқаро Кураш ассоциациясининг 2026 йилга мўлжалланган расмий мусобақалар тақвим режасига мувофиқ, мамлакатимиз жорий йилда икки маротаба Осиё Кубоги мусобақасини қабул қилади.

2018 йилдан буён анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир эндиликда ёшлар ўртасида Осиё Кубоги мақомида ташкил этилади. Мазкур нуфузли мусобақага Хоразм вилоятининг Урганч шаҳри мезбонлик қилади. 17–20 апрель кунлари бўлиб ўтадиган баҳсларда Осиё қитъасидаги Кураш федерацияларининг ёш иқтидорли спортчилари ғалаба учун кураш олиб борадилар. Мусобақа ғолиблари Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини сифатида пул мукофотлари билан тақдирланади.

Маълумот ўрнида таъкидлаш жоизки, Паҳлавон Маҳмуд хотирасига бағишланган халқаро турнир аввалги йилларда бир неча бор Ўзбекистоннинг Хоразм вилоятида, шунингдек, Эрон Ислом Республикасининг Эсфараен шаҳрида ҳам ўтказилган.

Шунингдек, 2026 йилда яна бир Осиё очиқ Кубоги мусобақаси Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида ташкил этилади. Ўзбекистон Кураш федерациясининг маълум қилишича, катталар ўртасидаги мазкур мусобақа 22–25 май кунлари бўлиб ўтади. Унда  эркаклар ва аёллар ўртасида 16 та вазн тоифаларида яккалик ва жамоавий баҳсларда ташкил этилади.

Катталар ўртасидаги Осиё очиқ Кубоги IKA Рейтинг тизимига ҳам киритилган.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг