UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41Майк Мэлотт UFC 336 турнирида иштирок этади 0 19:03Манба: Каннаваро Мексика ёки АҚШ клубларини бошқариш имкониятини кўриб чиқмоқда 0 18:25Guangzhou Challenger: Ҳумоюн Султоновни чорак финал остонасида тўхтатишди 0 17:44"У кучли зарба берадиган жангчи". Кавана жанг олдидан Рамазон Темиров ҳақида гапирди 0 16:55Жанибек Алимханули WBO камари учун жанг қилади 0 16:06"Сабаҳ" — жорий мавсум ушбу натижага эришган EЧЛдаги биринчи жамоа! 0 15:17Хргович Уордлига фаолиятини якунлашни маслаҳат берди 0 14:18Шакур Стивенсон Zuffa Boxing’дан кетганини эълон қилди 0 13:19Шожҳаҳон Эргашевни Озарбайжон ва Қирғизистондан жангга чорлашди 0 12:28Ламин Ямаль жорий мавсум Топ-5 лигаларда биринчи бўлиб ушбу натижага эришди 0 11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0

23 янв 10:08
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон Лос-Анжелес–2028 Олимпиадасига лицензия берувчи мусобақага мезбонлик қилади

Теглар :  Оғир атлетика
Халқаро Оғир Атлетика Федерацияси (IWF) ижроия қўмитасининг якуний қарори расман эълон қилинди.

Қувонарлиси шундаки, ушбу юксак масъулият ва ишонч Ўзбекистонга топширилди.

Ижроия қўмита аъзолари томонидан мамлакатимиз номзоди бир овоздан маъқулланди. Бу қарор Ўзбекистоннинг халқаро спорт майдонидаги обрў-эътибори, юқори ташкилий салоҳияти ҳамда оғир атлетика йўналишида эришилган ютуқларининг яққол эътирофидир.

Маълумот учун, мазкур нуфузли саралаш мусобақалари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида, замонавий инфратузилмага эга ва барча халқаро талабларга тўлиқ жавоб берадиган Олимпия шаҳарчасида бўлиб ўтиши режалаштирилмоқда.

Шунингдек, саралаш мусобақаларига мезбонлик қилиш ҳуқуқини Ўзбекистондан ташқари Қатар, Перу, Венесуела ҳамда Таиланд мамлакатлари ҳам қўлга киритди.

Таъкидлаш жоизки, Лос-Анжелес–2028 Олимпия ўйинларига қадар лицензия берувчи саралаш мусобақалари бор-йўғи беш маротаба ўтказилади. Шулардан бирига мезбонлик қилиш ҳуқуқининг Ўзбекистонга ишониб топширилгани мамлакатимиз спорти тарихидаги муҳим ва тарихий воқеа ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг