UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0 20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0

25 янв 14:20
Янгиликлар

Қишки спорт турлари, Харбин-2025

Ўзбекистон маҳаллийлаштирган, бироқ Россия карантинга солган рус спортчилари қишки Осиё ўйинларида қатнашиши мумкин — манба

"Матч ТВ" манбасининг хабар беришича, спорт фуқаролиги ўзгаргани сабабли карантинда бўлган россиялик конькида учувчилар ва шорт-трекчилар Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида иштирок этишлари мумкин.

"Конькида учиш бўйича Жаҳон чемпионати совриндори Данила Семериков, шорт-трекчилар Денис Айрапетян ва Даниил Ейбог Ўзбекистон терма жамоаси сафига қўшилиш учун карантин муддатини ўтамоқда.

Қозоғистон терма жамоаси сафида эса Елизавета Голубева шуғулланяпти, у ҳам Россия конькида учиш уюшмасидан икки йиллик карантин олган.

Ҳозирча ушбу спортчиларнинг иштироки бўйича аниқ қарор йўқ, аммо Семериков аллақачон Харбин-2025 учун аккредитациядан ўтган. Осиё ўйинлари 7-14 февраль кунлари бўлиб ўтади", дейилади Россия нашри тарқатган хабарда.

Аввалроқ, Харбин-2025 қишки Осиё ўйинларида Россиядан маҳаллийлаштирилган фигурали учувчилар Дмитрий Чигирев ва Екатирена Гейниш иштирок этиши аниқ бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг