UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

14 июл 19:30
Янгиликлар

Тадбирлар

“Ўзбекистон миллий спорт ва халқ ўйинлари энциклопедияси”нинг тақдимоти бўлиб ўтди

Бугун Спортни ривожлантириш вазирлигида “Ўзбекистон миллий спорт ва халқ ўйинлари энциклопедияси”нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда Спортни ривожлантириш вазири Адхам Икрамов, Ўзбекистон Этноспорт ассоциацияси раиси Ойбек Норинбоев, Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази раиси Норқул Юсупов, шунингдек, вазирлик ва идоралар, этно ва миллий спорт турлари бўйича федерация ва ассоциацияларнинг вакиллари, энциклопедия муаллифлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.

“Ўзбекистон миллий спорт ва халқ ўйинлари энциклопедияси” Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 30-октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6099-сонли Фармони ҳамда “Этноспорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган топшириқларнинг ижроси доирасида яратилди.

Энциклопедия 2 қисмдан иборат бўлиб, унга жами 82 та миллий халқ ўйинларининг келиб чиқиш тарихи ва ривожланиш босқичлари ҳақидаги маълумотлар ўзбек, рус ва инглиз тилларида киритилган.

Китобнинг 1-қисмида миллий спорт турлари ва уларнинг ривожланишига муносиб ҳисса қўшган сулолавий спортчилар ҳақида сўз юритилган бўлса, 2-қисмда миллий спорт турлари ва халқ ўйинларининг келиб чиқиш тарихи, ривожланиш босқичлари тўғрисида ҳикоя қилинади.

Тақдимот маросимида Спортни ривожлантириш вазири Адҳам Икрамов йиғилганларни ушбу қувончли воқеа муносабати билан самимий табриклаб, этноспорт турларини янада кенг оммалаштириш ва ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишлар ҳақида гапириб ўтди. Келгусида миллий спорт ўйинларини халқимиз, айниқса ёшлар орасида янада оммалаштириш учун нималарга аҳамият қаратиш кераклиги борасида ҳам муҳим тавсия ва маслаҳатларни берди.

“Биргина энциклопедия билан чекланиб қолиш керак эмас. Чунки, энциклопедияга саноқли миллий халқ ўйинларимиз киритилган. Бу эса ҳали олдимизда қилиниши керак бўлган ишлар кўплигини англатади. Ушбу энциклопедияни методик ўқув-қўлланмага айлантириб, уни ўқув муассасаларида, маҳаллаларда ўқувчи ёшларнинг фойдаланиши учун тақдим этишимиз керак”, – деган фикрни илгари сурди вазир.

“Бугун биз учун ҳақиқий байрам, десам муболаға бўлмайди. Чунки биз орзиқиб кутган кун етиб келди. Ушбу энциклопедиядан мен томонимдан 20 йилдан ортиқроқ вақт мобайнида республикамиз бўйлаб кезиб, халқ орасидан ёзиб олинган 150дан ортиқ халқ ўйинларининг 29таси киритилган. Бу билан тўхтаб қолмаслигимиз керак, ҳали халқ орасида ухлаб ётган, ёзиб олинмаган миллий ўйинларимиз жуда кўп. Уларни излаб топиш, тарғиб қилиш ва уларнинг йўқолиб кетмаслиги учун ҳаракат қилишимиз керак”, – деди мазкур энциклопедия ҳаммуаллифларидан бири, педагогика фанлари номзоди Гулжаҳон Мардонова.

Шунингдек, тадбир давомида бир қатор мутахассислар ҳам ушбу энциклопедиянинг аҳамияти борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Суратлар муаллифи - Алимурод МАМАДАМИНОВ, ўз мухбиримиз

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг