UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

22 янв 08:14
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон МОҚ президенти дзюдочилар билан учрашди ФОТОГАЛЕРЕЯ

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов дзюдо федерациясига ташриф буюрди.

Хабарингиз бор, Рустам Шоабдураҳмонов Токио-2020 Олимпиадасига муҳим рейтинг очколари ҳамда бевосита лицензия тақдим этувчи турнирларга тайёргарлик кўраётган спортчиларимиз билан учрашиб келмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири Ўзбекистон дзюдо федерациясида ўтказилди. 

Дзюдо федерацияси қошидаги шинам спорт залида ўтган самимий руҳдаги учрашувда МОҚ раҳбари терма жамоамиз аъзолари, мураббийлар билан дилдан суҳбатлашди, уларнинг тайёргарлиги, кайфияти билан қизиқди. Қийнаётган муаммо ёки камчиликлар борми, барини суриштирди. 

"Барчамиз учун ўта масъулиятли давр бошланмоқда. Остонада тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси - Олимпиада турибди. Эртага бугунни қайтариб бўлмайди. Шу боисдан ҳам ҳар бир спортчи шу мен учун берилаётган сўнгги имконият, ё бугун ёки ҳеч қачон деган шиор, талаб билан катта майдонга чиқса, ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади. Сизларни қандай муаммолар қийнаяпти? Федерация раҳбарияти, Миллий олимпия қўмитаси барча шароитларни муҳайё қилади. Сизлардан фақатгина Олимпиада лицензиясини қўлга киритиш ва бевосита Токиода муносиб тарзда иштирок этиш талаб этилади", - деди Р.Шоабдураҳмонов.


Ўз ўрнида дзюдочилар ҳам давлатимиз томонидан берилаётган эътибор, бу ғамҳўрликка юқори натижалар билан жавоб қайтаришларини, бунинг учун бор имкониятларини ишга солишларини таъкидлашди.

Бир соатга яқин давом этган дўстона руҳдаги учрашув сўнггида Рустам Шоабдураҳмонов йилнинг дастлабки IJF мусобақаси - Тель-Авив Гран-присида юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган дзюдочиларга омад тилади. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг