UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0

20 окт 17:04
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь куни бўладиган ўйинга бир ҳафта олдин йиғилади

Теглар :  ЎзбекистонИроқ
ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи Диёр Имомхўжаев ўзининг телеграм каналида миллий терма жамоамиз 6 ноябрдан йиғинга киришишини маълум қилди.

Бу ойда иккита ўртоқлик учрашуви ўтказган терма жамоа ноябрда ҳам иккита ўртоқлик ўйинида майдонга тушишни мақсад қилган. ЎФА расмий сайти 28 сентябрь куни чоп этган хабарга кўра, вакилларимизнинг навбатдаги йиғини БААда ташкил этилади. 

ФИФА кунлари 9-17 ноябрга белгиланган. БААда йиғин ўтказадиган Ўзбекистон МТЖ 12 ноябрь Сурия ҳамда 17 ноябрь Ироқ билан куч синашишни режалаштириб қўйган. ФИФА кунлари 9 ноябрдан бошланади дейиляпти, бироқ Вадим Абрамов футболчиларни 6 ноябрдан йиғмоқчи. 

ПФЛ эса 6-7 ноябрь кунлари Ўзбекистон Кубогининг дастлабки учрашувларини ўтказиб олишни мақсад қилганди. Лекин терма жамоа 6 ноябрдан йиғиладиган бўлса, унда Кубок яна кейинга сурилади. 

Айтайлик, Сурия билан ўйин 12 ноябрга белгиланган, лекин футболчиларни бир ҳафта олдин йиғишдан наф бормикан? Дубайга қачон учиб кетилишини билмаймиз, лекин бу ўринда Кубокни ҳам бошлаб олсак чакки бўлмасди. Чунки ФИФА кунлари тугаганидан сўнг буёғига декабрь яқинлашиб қолган бўлади ва чемпионатни қачон якунлаб олиш ҳамда энг муҳими, Кубокни қачон ўтказиш масаласи яна кун тартибига чиқади.

Абрамовнинг футболчиларни анча олдин йиғиши янгилик эмас. Масалан, ўтган йил ўзимизда Саудия Арабистони билан ўйнаганимизда футболчилар 21 кун терма жамоа ихтиёрида бўлишганди. Якунда эса барибир ютқазганмиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг