UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

29 окт 18:48
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон МТЖнинг Қатар ва КХДРга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар маълум

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида Қатар ва КХДР терма жамоаларига қарши сафар учрашувларида майдонга тушади.

ОФК мазкур баҳсларда ишлайдиган ҳакамлар ҳақида маълум қилди.

Қатар — Ўзбекистон учрашувида кореялик ҳакамлар бригадаси фаолият олиб боради. Бош ҳакам — Ким Жонг Хеок, унга қанотларда юртдошлари Парк Кюн Ёнг ва Жанг Жонг Пил ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Чае Санг Ҳеоп. ВАРда эса Ким Ҳи Гон фаолият олиб боради.

Учрашув 14 ноябрь Тошкент вақти билан 21:15 да “Жассим бин Ҳамад” стадионида старт олади.

КХДРга қарши сафар учрашувимиз Лаос пойтхати Вентян шаҳрида ўтказилишидан хабарингиз бор. Мазкур ўйинда кувайтлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Бош ҳакам — Аҳмад Ал Али, унга юртдошлари Аланези Абдулҳади ва Аббос Аҳмад ёрдам беради. Тўртинчи расмий ҳакам — Аммар Ашканани. ВАРда эса Абуллоҳ Жамали фаолият олиб боради.

КХДР — Ўзбекистон учрашуви 19 ноябрь Тошкент вақти билан 17:00 да “Лао” стадионида бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг