UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0 12:11Осиё Миллатлар кубогида Ўзбекистон шарафини тўққиз шахматчи ҳимоя қилади 0 11:42Дакар-2026: бугун енгил атлетика ва велоспорт баҳслари якунланади, боксчилар чорак финалда рингга чиқади 0 11:40Касильяс ўйин амалиёти етишмаслиги сабаб ўғилларини "Реал" академиясидан олиб кетди 0 11:09Магомед Анкалаев кейинги жангини оғир вазнда ўтказмоқчи 0

29 июл 21:42
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги курсантлари халқаро мусобақада фахрли ўринни эгаллади

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида МДҲга аъзо мамлакатлар дўстона армияларининг олий ҳарбий таълим муассасалари курсантлари ўртасида ўтказилган мусобақада иштирок этди.

Халқаро ҳарбий мусобақада Ўзбекистон, Қозоғистон, Арманистон, Россия, Қирғизистон, Тожикистон ва Беларусь Республикаларидан жами 170 нафар курсант иштирок этди.

Курсантлар ўртасида биринчи марта ўтказилган халқаро спорт ўйинлари Иккинчи жаҳон урушининг 75 йиллигига бағишланди. Иштирокчилар футбол, ҳарбийлашган кросс, спорт ориентирлаши, қўл жанги ва пневматик милтиқдан аниқ нишонга отиш бўйича беллашди.

photo_2019-07-28_22-18-06.jpg

Якуний натижаларга кўра, россиялик курсантлар 1-ўринга, қозоғистонлик иштирокчилар 2-ўринга ва Ўзбекистонлик ҳарбийлар 3-ўринга сазовор бўлди.

Яккалик баҳсларда қуйидаги натижалар қайд этилди:

– Футбол – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Қозоғистон, 3-ўрин – Ўзбекистон;

– Ҳарбийлашган кросс – 1-ўрин – Қозоғистон, 2-ўрин – Ўзбекистон, 3-ўрин – Қирғизистон;

– Қўл жанги – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Ўзбекистон, 3-ўрин – Қозоғистон;

– Пневматик милтиқдан аниқ нишонга отиш – 1-ўрин – Қозоғистон, 2-ўрин – Россия, 3-ўрин – Беларусь (Ўзбекистон 4-ўринда);

– Спорт ориентирлаши – 1-ўрин – Россия, 2-ўрин – Қозоғистон, 3-ўрин – Беларусь (Ўзбекистон 4-ўринда).

photo_2019-07-28_22-18-14.jpg

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг