UZ

Сўнгги янгиликлар

09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0

03 янв 14:43
Янгиликлар

Оғир атлетика

Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоаси ўзининг эронлик мутахассиси билан хайрлашди

Теглар :  Оғир атлетика
Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси сифатида фаолият юритган эронлик Саид Азиз Алиҳусайни истеъфога чиқди.

Бу ҳақда федерация матбуот хизмати хабар бермоқда:

"Якунланган 2023 йилда Ўзбекистон оғир атлетика федерациясида мураббий маслаҳатчиси лавозимида фаолият юритган Саид Азиз Алиҳусайни терма жамоадаги сўнгги машғулотини ўтказди.

Бугунги машғулотга келган Ёшлар сиёсати ва спорт вазири ўринбосари, Ўзбекистон оғир атлетика федерацияси раиси Шахрилло Маҳмудов эронлик мутахассиснинг мураббийлик маҳорати, билими ва спортдаги тажрибасини яна бир бор эътироф этган ҳолда ўзаро самарали фаолият ва ҳамкорлик учун миннатдорлик билдирди ҳамда унинг келгуси ишларига муваффақият тилади.


Таъкидлаш керакки, Саид Азиз Алиҳусайни ушбу қисқа муддатли меҳнат фаолияти давомида ўз тажрибаларини ишга солган ҳолда турли халқаро мусобақаларда фаол иштирок этган Ўзбекистон оғир атлетикачиларини тайёрлаш ва назорат қилишда салмоқли ютуқларга эришиб, Париж-2024 Олимпия ўйинларига лицензияси учун муҳим рейтинг очколари қўлга киритилишига ҳисса қўшди.

Ўзбекистон терма жамоаси унинг қўл остида 3-13 май кунлари Жанубий Кореянинг Жинжу шаҳрида ўтказилган Осиё чемпионатида 2 олтин, 4 кумуш ва 5 бронза медалини қўлга киритди. Бундан ташқари, 4-17-сентябрь кунлари Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлишига муносиб ҳисса қўшди.

Бундан ташқари, унинг мураббийлик маҳорати жамоани Ханчжоу шаҳрида бўлиб ўтган ХИХ Осиё ўйинларида 2 та кумуш ва 2 бронза медалини қўлга киритишида катта кўмак берди. Ушбу мусобақалар давомида Саид Азиз Алиҳусайнининг ҳақиқий профессионал дф фидойи эканини кўрсатди.

Афсуски, Ўзбекистон оғир атлетика федерациясининг шартномани узайтириш таклифига қарамай, Саид Азиз Алиҳусайни шахсий сабабларга кўра ўз фаолиятини давом эттирмасликка қарор қилди. Шундай бўлсада, федерация унинг спортчиларга берган беқиёс хизмати, ажойиб маслаҳатлари, фикр-мулоҳазалари ва қўллаб-қувватлашини қадрлайди.

Ўзбекистон Оғир атлетика федерацияси Саид Азиз Алиҳусайни мураббийлик фаолиятини давом эттиришга қарор қилганда, унинг учун федерация эшиклари ҳар доим очиқлигини билдиради," - дейилади хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг