UZ

Сўнгги янгиликлар

18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0

07 июл 13:50
Янгиликлар

Ўқ отиш, Олимпия ўйинлари

Ўзбекистон ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун 30-лицензияни ҳам нақд қилди

Хабарингиз бор, шу йилнинг 6-18 октябрь кунлари Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳрида III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Ушбу нуфузли мусобақада иштирок этадиган спортчиларимиз сони яна биттага кўпайди. Аниқроғи, куни кеча Миллий олимпия қўмитасига Халқаро ўқ отиш федерациясидан хат келди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси учун Олимпия ўйинларига спортнинг ушбу тури бўйича имтиёзли йўлланма тақдим этилгани маълум қилинганди. Унга кўра, халқаро ўқ отиш федерацияси Ўзбекистон терма жамоаси учун қизлар ўртасида 10 метрга пневматик милтиқдан ўқ отиш бўйича лицензия тақдим этди.

Ўзбекистон ўқ отиш федерацияси эса Аргентинадаги нуфузли мусобақада иштирок этишга иқтидорли спортчимиз Зайнаб Пардабаевани лойиқ кўрди ва Буэнос-Айресдаги III ўсмирлар Олимпия ўйинларида Зайнаб юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган бўлди. Ушбу йўлланма орқали Ўзбекистон спорт делегациясининг Буэнос-Айрес Олимпиадаси учун лицензиялари сони 30 тага етди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг