UZ

Сўнгги янгиликлар

13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0 11:09“Насаф” аёллар жамоаси Осиё Чемпионлар лигаси 1/4 финалига чиқди 0 10:38Умматалиев ғалаба қозонган оқшомнинг асосий жанги WBC камари учун кечди 0 10:07UFC Vegas 124: Қирғиз жангчиси 12-ғалабасини қўлга киритди 0 09:36Оғир вазнлилар иштирокидаги UFC Fight Night 293 турнирининг асосий жангида нокаут! 0 09:05Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" меҳмонда камбэк эвазига ғалабага эришди + ВИДЕО 0 08:34Диёра Келдиёрованинг қайси мусобақада қатнашиши маълум бўлди 0 08:03Қозоғистон Олимпиада-2028 учун илк лицензиясини қўлга киритди 0 07:32Синдаров ва Гукеш матчида вақт назорати маълум бўлди 0 07:01"Манчестер Сити" "Ноттингем Форест"га мағлуб бўлди, Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади + ВИДЕО 0 23:59Жавоҳир Умматалиев профессионал рингда учинчи ғалабасини қўлга киритди 0

09 мар 16:13
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон ОТЖ водийда Саудия Арабистони эмас, Кенияга қарши иккита ўйин ўтказади

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси шу йилнинг март ойида Саудия Арабистонига қарши иккита ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.

Аммо Ўзбекистон ОТЖ март ойида Саудия Арабистонига қарши эмас, Кения U-23 терма жамоасига қарши баҳс олиб борадиган бўлди.

“Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоа олдига Токиода бўладиган Олимпиадага йўлланма олиш вазифаси қўйилган. Шу сабабли улар Олимпия ўйинлари саралашига жиддий тайёргарлик кўриши учун кучлироқ рақиб билан ўртоқлик ўйини ўтказиши мақсадга мувофиқ бўлар эди. Саудия Арабистонига ҳурмат сақлаган ҳолда шуни таъкидлаш керакки, ушбу терма жамоа Осиё вакили. Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси эса Осиёда тенгсиз эканини Хитойдаги мусобақада исботлаб бўлди.

Шу сабабдан Ўзбекистон футбол Ассоциацияси Ўзбекистон ОТЖ учун кучлироқ рақиб топиш бўйича музокараларни давом эттирди ва Африканинг кучли терма жамоаларидан бири бўлган Кения U-23 терма жамоаси билан ўртоқлик ўйини ўтказиш бўйича келишувга эришди.


Африка терма жамоалари жисмоний жиҳатдан анча бақувват ва кучли рақиб ҳисобланишади, қолаверса, ўз олдига Токио Олимпиадасига йўлланма олиш вазифасини қўйган Ўзбекистон ОТЖ учун ҳам бу терма жамоа билан ўйин ўтказиш анча қизиқарли ва фойдали бўлади.

23 март куни Андижонда, 26 март куни эса Фарғонада Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ кениялик тенгдошларига қарши баҳс олиб боришади. Ҳар икки ўйиннинг бошланишини мухлислар учун қулай бўлган вақт - соат 20:00га белгиладик”, - дейди Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг