UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

09 сен 09:02
Янгиликлар

Паралимпия

Ўзбекистон паралимпиячилари ҳам Олимпиадачиларимиз сингари 13-ўринни эгаллашди (Барча маълумотлар + тўлиқ жадвал)

28 августдан 8 сентябрга қадар Париж шаҳри мезбонлигида ўтган XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ҳам тарих саҳифаларидан жой олди.

Тўрт йилликнинг энг нуфузли мусобақасида дунёнинг 182 давлатидан жами 4400 нафар матонатли атлетлар 549 та медаллар жамланмаси учун баҳс олиб боришди. Улар орасида Ўзбекистон паралимпия терма жамоаси ҳам муносиб тарзда иштирок этиб, тарихий натижага эришди.  

Ўзбекистон терма жамоаси 10 та олтин, 9 та кумуш, 7 та бронза, жами 26 та медаль билан Париж-2024 Паралимпия ўйинларида умумжамоа ҳисобида 13-ўринни эгаллади. Битта олтин медаль бўлганида 11-ўринни банд этар эдик. Битта кумуш олинганида мусобақани 12-поғонада якунлардик. Биз сингари 10 та олтин, 9 та кумуш, 10 та бронза медалига эга Канада терма жамоаси 12-ўрини қўлга киритди. Германия эса 10 та олтин, 14 та кумуш, 25 та бронза медали билан 11-поғонадан жой олди. 

Эътиборга молик жиҳати шундаки, бир муддат аввал Париж Олимпиадасида ҳам спортчиларимиз 13-поғонадан жой олишган эди. Паралимпиячиларимиз ҳам бу борада жаҳоннинг 13-терма жамоаси бўлишди. Ўзбекистон Париж-2024 паралимпия ўйинларида Осиё давлатлари орасиди Хитой ва Япониядан кейин учинчи, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги мамлакатлари орасида Украинадан кейин иккинчи, Туркий ҳамда мусулмон давлатлари орасида эса биринчи ўринни эгаллади.  

Медаллар жамғариш бўйича кутилганидек, Хитой Халқ Республикасига яқин йўлайдиган давлат топилмади. Чин юрти вакиллари 94 та олтин, 76 та кумуш, 50 та бронза, жами 220 та медаль билан рўйхатда катта устунлик 1-ўринни эгаллашди. Буюк Британия паралимпиячилари 49 та олтин, 44 та кумуш, 31 та бронза медали билан иккинчи ўринни эгаллашган бўлса, АҚШ спортчилари 36 та олтин, 42 та кумуш, 27 та бронза медали билан кучли учликка якун ясаб беришди. Нидерландия делегацияси 27 та олтин, 17 та кумуш, 12 та бронза медали тўртинчи поғонадан жой олди.  

Биздан аввалги ўринларни Канада, Германия, Япония, Австралия, Франция, Украина, Италия ва Бразилия терма жамоалари банд этди. Жами 67 давлат делегациялари ҳисобида камида 1 тадан олтин медаль бўлди. Камида 1 та бронза медалини қўлга киритган давлатлар сони 85 тани ташкил этди. Навбатдаги ёзги Паралимпия ўйинлари 2028 йили АҚШнинг Лос-Анжелес шаҳрида ўтказилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг