UZ

Сўнгги янгиликлар

16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0 08:26Комплект медалларни қўлга киритган Ўзбекистон жаҳон чемпионатини нечанчи ўринда якунлади? 0 07:55UFC Fight Night 294 турнирининг бонус соҳиблари маълум. Улар орасида қозоқ жангчиси ҳам бор! 0 07:24"Реал" яна камбэк қилди, бу сафар "Сельта" мағлуб этилди 0 06:53UFC Fight Night 294: Прохазкани нокаут қилишди, Асу Алмабаев ютқазди ва бошқа натижалар 0

23 май 21:18
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази раисини табриклаймиз!

Теглар :  Табриклаймиз
Бугун техника фанлари номзоди, Ўзбекистон Полвонлар миллий маркази раиси, Ўзбекистон Бел олиш ва Учкураш спорти ассоциацияси раиси Норқули Юсуповнинг туғилган куни.

Учкураш спорт тури асосчиси, Ўзбекистон карабтеп халқ ўйинини спорт турига айлантиришнинг бош ташаббускори ва асосчиси, ўзбек курашини Ўзбекистонда алоҳида федерация сифатида ташкил қилиб ривожлантириш ғояси муаллифи, кураш, самбо ва дзюдо турларидан спорт устаси Юсупов Норқули Турсуновичнинг таваллуд куни.

Норқули Юсупов 1954 йил 23 май куни Бухоро вилояти Қоракўл туманида полвонлар отласида дунёга келди. Мактабни аъло баҳоларга тугатиб 1973 йил А.Навоий номидаги Самарқанд давлат университетининг Амалий математика факультетига ўқишга киради ва 1978 йил СамДУни тугатиб йўлланма билан 1979 йил Ўзбекиситон Фанлар Академияси Кибернетика институтига илмий ходим бўлиб ишга киради. 1984 йилда ушбу илм даргоҳи аспирантурасига ўқишга киради ва 1987 йилга келиб Номзодлик десертациясини ҳимоя қилади.

Давлат ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида ишлаган. Ўз даврида Самбо ва Дзюдо спорт турлари бўйича бир неча марта республика ва Халқаро турнирлар ғолиби бўлган. Ҳозирги кунда Бел олиш ва Учкураш ассоциацияси ва Полвонлар миллий маркази раиси лавозимларида ишлаб келмоқда.

Дарвоқе, Норқули Турсуновичнинг саъй-ҳаракатлари билан Ўзбекистон 2011 йилда ТАФИСА бутунжаҳон ўйинлари ассоциациясига аъзоликка қабул қилинган ва 2012 йилда Литва давлатининг Шауляй шаҳрида бўлиб ўтган ТАФИСА бутунжаҳон ўйинлари фестивалида Ўзбекистон ҳам учта йўналишда иштирок этган.

Биз Норқули Юсуповни бугунги таваллуд айёми билан самимий муборакбод этамиз. У кишига узоқ умр, сиҳат саломатлик тилаймиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг