22 окт 16:16
Янгиликлар
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси уч спортчини четлатиш масаласини кўриб чиқмоқда
Ўзбекистон профессионал бокс федерацияси Самандар Реимбаев, Оғабек Абдумуминов ва Бобур Абдулазизовга нисбатан интизомий чоралар қўллаш, жумладан уларни мушт жанги ва профессионал бокс мусобақаларидан четлатиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди.
Ҳозирча якуний қарор қабул қилинмаган.
Федерация баёнотига кўра, уч спортчи — Самандар Реимбаев, Оғабек "Сатурн" Абдумўминов ва Бобур Абдулазизов шартнома мажбуриятларини бузган ҳамда спорт этикаси қоидаларига риоя қилмаган.
Шунингдек, федерация Nomad лигаси билан Ўзбекистон ҳудудида мусобақалар ташкил этиш ва уларни қўллаб-қувватлаш бўйича ҳамкорликни вақтинча тўхтатиш имкониятини ҳам кўриб чиқмоқда.
Федерация тегишли материалларни ҳуқуқий ва интизомий баҳо бериш учун ваколатли ташкилотларга тақдим этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини қайд этди.
Фикрлар