UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

10 авг 11:43
Янгиликлар

Кураш

Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун ўтказилаётган жаҳон чемпионатининг очилиш маросими бўлиб ўтди

Олмалиқ шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун белбоғли кураш бўйича 2002-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Кеча оқшом “Олмалиқ КМК” АЖ спорт мажмуасида ушбу нуфузли мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Гинтаусас Вилейта, жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев, Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, Тошкент вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари Одилхон Рустамов, спортчи ва мураббийлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва бошқалар иштирок этишди.

Очилиш маросимида сўзга чиққан Халқаро белбоғли кураш федерацияси президенти Гинтаусас Вилейта мусобақага юқори савияда тайёргарлик кўрилганлигини таъкидлар экан, белбоғи кураш спортига қаратилган эътибор учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги, мамлакат белбоғли кураш федерациясига миннадорчилик билдирди.

Жаҳон чемпионатини очиб берган жисмоний тарбия ва спорт вазири Дилмурод Набиев турнир иштирокчиларини қутлар экан, шундай деди: —“Муҳтарам Президентимиз томонидан юртимизда жисмоний тарбия ва спортни янада оммалаштириш хусусан миллий спортимиз бўлган белбоғли курашни ривожланишига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Натижада мазкур спорт тури билан шуғулланувчилар сони ҳозирги кунга келиб мамлакатимизда юз минг нафарга яқинлашди. Ушбу мусобақа ҳам дунё бўйлаб белбоғли курашни кенг оммалаштириш мақсадида ташкил этилди. Барча иштирокчиларга омад ёр бўлишини тилаб қоламан”.

Мусобақани томоша қилиш учун юртимизни турли ҳудудларидан белбоғли кураш ихлосмандлари ташриф буюришган.

 

 

Тадбир давомида хонандалар томонидан куй-қўшиқлар куйланди. Ўзбек миллий рақслари билан биргаликда меҳмон мамлакатларнинг миллий рақслари ижро этилиши йиғилганларга янада кўтаринки кайфият улашди. 

Эслатиб ўтамиз, ушбу чемпионатда ўғил болалар ўнта вазн тоифасида (42, 45, 50, 55, 60, 65, 71, 77, 85, 95 кг.гача ва 95 кг.дан юқори) куч синашса, қизлар еттита (44, 48, 52, 57, 63, 70 кг.гача ҳамда 70 кг.дан юқори) вазнда ғолиблик учун баҳс олиб боришади.

Мусобақада ўз вазн тоифаларида 1-ўринни қўлга киритган полвонлар 1500 АҚШ доллори, 2-ўрин соҳиблари 1000 АҚШ доллари ҳамда 3-ўринга сазовор бўлган полвонлар 500 АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотлари билан ҳам тақдирланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг