UZ

Сўнгги янгиликлар

20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0

24 май 13:52
Янгиликлар

Эшкак эшиш

Ўзбекистон "Rowing and Canoe" федерациясига янги раҳбар сайланди

Ўзбек спортида ислоҳотлар давом этади.

Ана шу мақсадда бугун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон "Rowing and Canoe" федерациясининг навбатдан ташқари конференцияси ташкил этилди.
Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси раҳбарияти, Бош "Rowing and Canoe" федерацияси мутасаддилари, спортчи ва мураббийлар иштирок этишди. Йиғилиш аввалида Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти маслаҳатчиси Комилжон Худойберганов конференциянинг кун тартиби билан таништирди.

Маълумки, эшкак эшиш спорт турлари Осиё ўйинларида Ўзбекистон терма жамоасига кўплаб медаллар тақдим этувчи йўналишлардан бири ҳисобланади. Шу сабабдан ҳам, олдинда турган Осиё ўйинларида ҳам мазкур федерация спортчиларидан табиийки кўплаб медаллар кутиб қолинади. Бунинг учун албатта шароитларни яхшилаш, янгича йўналишда иш олиб бориш ва ўзига ҳос янгиликларни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Шу сабабдан ҳам мамлакатимизда эшкак эшиш спорт турлари ривожига қўшаётган ҳиссаси, кўп йиллик меҳнати инобатга олиниб, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан федерация раҳбарлигига Худоёр Мамажонович Аҳмедовнинг номзоди таклиф этилди. Делегатлар бир овоздан ушбу номзодни қўллаб-қувватладилар. Шу тариқа Худоёр Аҳмедов Ўзбекистон "Rowing and Canoe" федерациясининг президенти этиб сайланди.


Ташкилот бош котиблигига эса Вячеслав Сергеевич Дидрих номзоди таклиф қилинди. Йиғилганларнинг аксарият қисми мазкур номзодни ушбу лавозимга сайладилар. Бундан буён В.Дидрих "Rowing and Canoe" федерацияси бош котиби лавозимида фаолият олиб борадиган бўлди.


Конференция қизғин баҳс-мунозараларга бой бўлди. Унда федерация вакиллари юзага келган муаммолар, тайёргарлик жараёни учун шароитлар ҳақида фикр билдиришди.

Янги раҳбар Худоёр Аҳмедов ўзига билдирилаётган ишончни оқлаш учун бор имкониятини ишга солишини таъкидлаб ўтди.

"Зиммамга қандай масъулият юкланаётганини ҳис қилиб турибман. Келажак учун режаларимиз катта. Олдимизга Миллий олимпия қўмитаси томонидан катта вазифалар қўйилди. Бизни олдинда Осиё ўйинлари, ўсмирлар Олимпия ўйинлари кутиб турибди. Шунингдек, Токио Олимпиадасига ҳам муносиб тайёргарлик кўришимиз лозим. Ишонч учун миннатдорчилик билдираман. Ўзимга билдирилаётган ишончни оқлайман. Ҳамжиҳатликда иш олиб борамиз", - деди федерациянинг янги раҳбари.

Йиғилишда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Академик ҳамда байдарка ва каноэда эшкак эшиш бўйича терма жамоаларимизга Осиё ўйинларида катта умид билдирилаётгани,  Жакартадаги қитъанинг энг нуфузли мусобақасида натижаларни янада яхшилаш устида иш олиб бориш, бунинг учун зарур шарт-шароитлар яратиш, ишлаш тизимини тўғри йўлга қўйиб олиш кераклигини қайд этиб ўтди. Янги раҳбарият олдига маълум вазифалар белгилаб берилди. Шароитлар географик жиҳатдан пуҳта  ўрганилиб, ишни самарали ташкил қилиш лозимлиги айтилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг