UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47Иккала боксчимиз ҳам IV Ёшлар Олимпиадаси финалида! Қозоғистонлик рақиб мағлуб этилди 0 20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0

07 апр 09:56
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси мутасаддилари масофадан туриб самарали иш олиб боришяпти ФОТОРЕПОРТАЖ

Бугунги бироз таҳликали, кўпроқ синовли кунларда барчамиздан масъулиятни ҳар қачонгидан икки баробарга ошириш, ҳукуматимиз томонидан тавсия этилаётган эхтиёт чораларига тўлиқ риоя қилишимиз талаб этилади.

Хабарингиз бор, коронавирус пандемияси сабаб юзага келган ҳозирги карантин ҳолатида давлат ва нодавлат жамоат ташкилотлари, турли муассасалар ўз иш фаолиятларини масофавий тарзда олиб боряпти. Барчамиздан уйда қолиш сўралмоқда. Зеро, фақат шу йўл орқалигина тезроқ коронавирус балосидан қутулиш мумкин.  

Хусусан, Ўзбекистон спорт курашлари ассоциациясида ҳам иш тўхтаб қолгани йўқ. Бугунги ахборот технологиялари яшин тезлигида тараққий этиб бораётган замонамизда ассоциация раҳбарияти, ходимлар, мураббийлар фаолияти масофадан туриб давом эттириляпти.

Телеграм ижтимоий тармоғида махсус канал очилган бўлиб, у ерда доимий ахборот, маълумот алмашиш йўлга қўйилган. Мураббийлар спортчиларимизнинг карантин давридаги ҳолати, уларнинг соғлиқлари ҳақида кунлик маълумотларга эга бўлиб боришяпти. Ҳар бир курашчи кунига икки маҳалдан тана ҳарорати ҳақидаги маълумотни телеграм каналига ташлайди.

Кунлик машғулотлардан ташқари, карантин даврида бўш вақт кўп бўлишини инобатга олган ҳолда ассоациция мутасаддилари ўзига хос челленжни йўлга қўйишган. Ушбу челленж "отжимание"дан бошланди ва спортчилар, мураббийлар эстафета тарзида бир-бирларига чақирув эълон қилишди. Бу жараён ҳам ўз ўрнида бўш вақтни мазмунли ўтказиш учун хизмат қиляпти.

- Шунингдек, карантин даврида оила аъзоларимиз учун ҳам ҳар қачонгидан-да кўпроқ вақт ажратяпмиз, фарзандларимиз билан бирга машғулот ўтказяпмиз, дарс тайёрлаяпмиз, - дейди Ўзбекистон спорт курашлари ассоциацияси бош котиби Шуҳрат Мамадалиев. - Ассоциациянинг ҳар бир ходими, спортчилар, оила аъзоларимиз билан бирга ҳукуматимизнинг барча тавсияларига амал қилган ҳолда уйда қолишга қарор қилдик. Шахсан ўзим одатдаги иш режимида оилам учун кам вақт ажратаётган эдим. Буни тан олиш керак. Энди эса фарзандларим билан кўпроқ вақт ўтказяпман. Биргаликда машғулот қиляпмиз, дарс тайёрлаяпмиз. Тушлик ва кечки овқатни бирга тайёрлаяпмиз, ўйинлар ўйнаймиз, ҳовлида спорт билан шуғулланяпмиз, фильмлар томоша қилиб, ўқиган китобларимизни муҳокама қиламиз. Aлбатта, иш ҳам кўп вақтни олади. Барча ишларимни масофавий тартибга ўтказиб олганман. Ҳозирда ассоциация ишини онлайн кузатиб боряпман. Ишонаманки, биз бор имкониятлардан унумли фойдаланиб, Олимпиадага тайёргарлик босқичини кўнгилдагидек ўтказамиз. Мен барчани уйда қолишга чорлайман! Келинг, эпидемия барҳам топишига ҳисса қўшайлик.    

Ўйлаймизки, ҳукуматимиз сўраётган талабларга тўлиқ риоя қилсак, коронавирус пандемиясини енгиш осон ҳамда тезроқ амалга ошади.  

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг