UZ

Сўнгги янгиликлар

22:02Ян ММА тарихидаги уч буюк жангчини айтди 0 21:16"Башакшеҳир" йирик ҳисобда ғалабага эришди, Шомуродов ва Файзуллаевдан гол + ВИДЕО 0 20:04Усик хайрлашув жангида ким билан тўқнаш келмоқчи экани айтилди 0 19:11"Дакар" раллиси 20 йилдан сўнг Африкага қайтади 0 18:30Нега WBA Мунгия — Зон жангига рухсат берди? 0 17:52Хаби Алонсо "Челси"да "Реал" юлдузини кўришни истайди 0 17:05Темировнинг вазнидаги чемпион Пётр Ян билан жанг қилишга тайёр 0 16:11Ўзбекистон велоспортчилари Остонада 2 та медаль қўлга киритишди 0 15:15UFC Fight Night 292 турнирининг бонус соҳиблари маълум 0 14:42Полина ва Мария Гуанчжоу турнири чемпионлари! 0 14:10Россия терма жамоаси ёрдамчи мураббийи: "Ўзбекистон майдонга энг кучли таркиби билан тушишини истаймиз" 0 13:28UFC Fight Night 292 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 12:11Мадина Мирабзалова Serbia Open-2026 ғолиби бўлди, Светлана Саидова (Осипова) ҳисобида бронза! 0 11:29Раҳматулло Бойматов ҳам Жаҳонгир Зокиров билан бир оқшомда жанг қилади 0 10:45Эл класико вақтида "Реал" ҳимоячисининг хонадонига ўғрилар кирди — El Mundo 0

11 сен 15:11
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон сумо бўйича Жаҳон чемпионатида илк бор медалга эга чиқди

Жорий йилнинг 7−8 сентябрь кунлари Польшанинг Кротошин шаҳрида сумо бўйича Жаҳон чемпионати ўтказилди.

Дунёнинг 33 давлатидан жами 200 нафарга яқин спортчилар иштирок этган мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун кураш олиб борди.

Терма жамоамиз таркибида Абдуқодир Усмонов (80 кг), Маҳмуджон Мақсудов (115 кг), Фаридахон Тўлашова (73 кг) ҳамда Дурдона Абдужабборова (мутлақ оғир вазн) мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

Ааҳамиятлиси, Ўзбекистондаги илк сумочи — Дурдонахон Абдужабборова Жаҳон чемпионатининг бронза медалига эга чиқди. У турнир давомида иккита ғалаба ҳамда иккита мағлубиятни қайд этди. Унинг вазн тоифасидаги ғолиблик украиналик Ирина Пасечникка насиб этди. Норвегиялик Катрин Фрилсет кумуш медални қўлга киритган бўлса, иккинчи бронза медалига япониялик спортчи Айри Ҳисано эгалик қилди.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон сумо федерацияси 2023 йил октябрь ойида ташкил топган эди.


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг