UZ

Сўнгги янгиликлар

19:20Бенавидес ва Чесляк ўртасидаги бирлаштирувчи жанги расман эълон қилинди 0 18:45"Ризеспор" бош мураббийи Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳолати ҳақида маълумот берди 0 18:07Чимаев вакант UFC камари жанг қилишга тайёр 0 17:29Ненад Лалович UWW президенти лавозимига қайта сайланди. У сайловда ягона номзод эди 0 16:50Хайме Мунгия Бектемир Мелиқўзиев билан келаси йил жанг қилмоқчи 0 16:16Абдуқодир Ҳусанов УЕФА Чемпионлар лигасидаги энг тезкор марказий ҳимоячи деб топилди 0 15:41Жастин Гэтжи Трамп билан пулга гольф ўйнамоқчи 0 14:51Жаҳонгир Зокировнинг Zuffa Boxing’даги навбатдаги рақиби маълум бўлди 0 13:58Чарльз Жонсон Рамазон Темировнинг нокаут бўлишини исташини айтди 0 13:17"Манчестер Юнайтед"ни бошқариш учун асосий номзод номи маълум — talkSPORT 0 12:35АҚШ профессионал боксчиларига терма жамоа сафида жанг қилиш имконини берди 0 11:57Нодирбек Абдусатторов 2027 йилда ҳам NAVI сафида қолади 0 11:13Asian Boxing League турнири номаълум муддатга қолдирилди 0 10:24Ўзбекистон кубогининг 1/2 финал сана ва манзиллари маълум 0 10:15Полина Кудерметова дунё рейтинги пешқадамига қарши кортга чиқди 0

26 апр 15:44
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон терма жамоаси 2027 йилги ЖЧ даврида ҳам россиялик хоккейчилар хизматидан фойдаланади

Жамоа келаси йили учинчи дивизионнинг "А" гуруҳида иштирок этади.

Асли россиялик, аммо Ўзбекистон спорт фуқаролигига эга бўлган ва терма жамоага учинчи дивизионнинг "В" гуруҳидан "А" гуруҳига кўтарилишда ёрдам берган хоккейчилар келаси йили ҳам жамоа сафида ўйнаши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон хоккей федерацияси вице-президенти Баҳодир Ғофуров ТАСС нашрига маълум қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси 19 апрель куни Гонконг жамоасини 9:4 ҳисобида мағлуб этиб, учинчи дивизионнинг "В" гуруҳида ғолиб бўлди ва "А" гуруҳига кўтарилди. Энди жамоа келаси йили иккинчи дивизион "В" гуруҳига чиқиш учун кураш олиб боради. Турнирнинг энг яхши тўпурарлари рўйхатида дастлабки беш ўринни ғолиб жамоа ўйинчилари эгаллади. Энг самарали ўйинчи 35 очко (19 гол + 16 пас) билан Вадим Кравченко бўлди. Иккинчи ўринни Василий Жилов эгаллади, у "Хумо"га ўтишдан олдин "Тамбовь"да ўйнаган, учинчи ўрин эса "Молот" жамоаси ҳужумчиси Павел Синьявскийга насиб этди.

"Келаси йили камида шу тажрибали ўйинчилар Жаҳон чемпионатида иштирок этади. Ростини айтсам, ёшлар тайёргарлиги борасида хавотир бор. Албатта, янги авлодни тайёрлаш керак ва яна маълум вақт давомида жамоа даражасини сақлаб туриш учун ўйинчиларни натурализация қилишга тўғри келади. Юқори дивизионларда иштирок этиш жамоалардан анча юқори даражани талаб қилади", дейди Ғофуров.

Федерация вице-президенти маҳаллий иқтидорли ўйинчиларни ҳам санаб ўтди: "Бир неча йилдан бери юқори савияда ўйнаётган Жасурбек Рустамхонов бор — у Чехия ёшлар лигасида иккинчи мавсумни ўтказмоқда ва ундан олдин "Хумо" асосий жамоасининг энг ёш ўйинчиси бўлган. Шунингдек, Салохиддин Азимов, Альберт Дадахўжаев, Тимур Тиллахўжаев, яхши ҳимоячи Диёрбек Хусанбоев ва яна бир қатор истиқболли ўйинчилар бор. Албатта, натурализация қилинган ўйинчилар билан солиштирганда ҳали ҳам савия фарқи сезилади — техника ва муз устида ҳаракатланиш борасида муаммолар бор. Аммо сўнгги икки йилда бу ёшлар жиддий ўсиш кўрсатди, шунинг учун ҳам терма жамоага жалб қилинмоқда. Уларнинг аксариятига кучли рақобатли чемпионатда ўйин амалиёти етишмаяпти. Идеал ҳолатда бу "Про лига" даражасидаги жамоа ёки Қозоғистон ёшлар хоккей лигаси бўлиши керак. Шунда биз ёш ўйинчиларни ривожлантириш ва уларга ўйин амалиёти бериш масаласини ҳал қила оламиз", дея тушунтирди Ғофуров.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг