UZ

Сўнгги янгиликлар

18:17Фабио Каннаваро: "Агар А Серия клубидан таклиф тушса, буни..." 0 17:46Фёдор Емельяненко Хабиб Нурмагомедов билан кўргазмали жангга розилик берди 0 17:15Нодирбек Якуббоев Freestyle Friday ғолиби! 0 16:44"Бизнинг ҳикоямиз ҳали тугамади". Топурия Гэтжи билан реванш ўтказиш нияти борлигини билдирди 0 16:13Романо Аргентинага қайтиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишлар фонида Мессининг келажаги ҳақида гапириб ўтди 0 15:42Илия Топурия Ислам Махачев эҳтимолий жанг ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 15:11Хабиб Роналдунинг терма жамоадан кетиши ҳақида: "Унга қилинган муносабатни бир сўз билан ифодалаб бўлмайди" 0 14:40Муросасиз кечаётган самбо бўйича жаҳон чемпионати беллашувларидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 14:09Фабио Каннаваро: “Мақсадим ва орзуим — Италия терма жамоасини бошқариш” 0 13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0

28 апр 10:52
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон терма жамоаси биронта мағлубиятсиз Осиё чемпионати финалига чиқди + ФОТОГАЛЕРЕЯ

Бугун Таиланднинг Бангкок шаҳри мезбонлик қилаётган катталар ўртасидаги Осиё чемпионатининг сўнгги куни аралаш жамоавий беллашувлар ўтказиляпти.

Хабар берганимиздек, қитъа чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувларида Осиёнинг 11 та терма жамоаси баҳсларга киришди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз иштирокини тўғридан-тўғри 1/4 финалдан бошлади. Бу босқичда Тожикистон терма жамоаси 4:0 ҳисобида мағлуб этилди. 

Оғир вазнга ўтган ўтган Париж-2024 олимпиадаси совриндори, жаҳон чемпиони Музаффарбек Тўрабоев Тожикистон терма жамоаси сардори Темур Раҳимовни иппон баҳоси билан мағлуб этишни уддалади. Тожикистон 1/8 финалдаги Марказий Осиё дербисида туркманистонлик дзюдочилардан устун келганди. 

Ярим финалда Ўзбекистон терма жамоаси Корея Республикаси дзюдочиларига ҳеч қандай имконият қолдирмади - 4:0. Кутилганидек, финалдаги рақиб - Япония! Кунчиқар юрт вакилларига қарши кечадиган финал беллашуви бизнинг вақт билан соат 14:00да бошланади. 

Маълумот учун, ўтган йили Гонконг давлатида ўтган Осиё чемпионатининг аралаш жамоавий баҳсларида Ўзбекистон бронза медалларини қўлга киритганди.       

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг