UZ

Сўнгги янгиликлар

17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0 10:54AND STILLLL! UFC 334 турнирининг марказий жангида Ган ўз камарини сақлаб қолди 0 10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0

11 окт 16:37
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Марат Қурбоновга "Президент совғаси" топширилди + ФОТО

Хабарингиз бор, 9-21 сентябрь кунлари Россиянинг Екатеринбург шаҳри бокс бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилди.

Мусобақада ўзбекистонлик чарм қўлқоп усталари ҳар қачонгиданда муваффақиятли иштирок этиб, 3 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медалларини қўлга киритишганди. Бундай рекорд натижанинг қайд этилишида миллий терма жамоамиз устози Марат Қурбоновнинг ҳам улкан ҳиссаси бор. Шуни инобатга олган ҳолда бугун Марат Галиевичга Президент совғаси - "Трекер" автомобили ва 100 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули учун сертификат топширилди.

Тажрибали мураббийга совға тантанали равишда, Миллий олимпия қўмитаси биноси олдида топширилди. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Рустам Шоабдураҳмонов, МОҚ вице-президенти ва Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов, МОҚ ва Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари иштирок этишди. 

Тадбирда сўзга чиққан Рустам Шоабдураҳмонов ва Сакен Полатов мана шундай меҳнат, фидойилик ва албатта юксак натижалар учун Марат Қурбоновга миннатдорчилик билдиришди. Ўз навбатида мураббий кўрсатилган эътибордан хурсанд эканлигини, терма жамоамиз бундан кейин ҳам мана шундай темпда юқори натижалар кўрсатишда давом этишини таъкидлаб ўтди.

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Фикрлар

+1   
11 окт 17:15:10
Adhamjon
Raxmatjon Ro'zioxunovni xam esdan chiqarmaslik kerak edi....
+1   
11 окт 17:11:49
Dilshot Solihov
Yoshlari ancha katalashishiga qaramasdan mexnatsevarligi borgan sari ortib borvoti. Nasib qilsa xali o'zbek bokisini bundanam yuqori cho'qilarga ko'taradi bu inson. Buyirsin.
+1   
11 окт 17:00:21
.Sherzod.
Sovg'a haqiqiy egasini topibdi, bunday insonlarga aslida har qanaqa sovg'alaram kamlik qiladi, Xudo hoxlasa Tokiodaham yaxshi natija kutamiz
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг