UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Вирал сурат ортидаги Мерьем: Туркия волейболининг 20 ёшли гўзали бутун дунёни ўзига қаратмоқда 0 19:05Умматалиев Бивол билан машғулот ўтказмоқда (ВИДЕО) 0 18:37Алекс Перейранинг синглиси UFC билан шартнома имзолай олмади 0 18:09Тошкент мезбонлик қиладиган IBA Nomad 16 турнирининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 17:30Мареска "Ман Сити" иши ҳақида ўз фикрини билдирди 0 16:42Мағлубиятсиз одимлаётган ўзбек — Сиро Чойнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум 0 16:162027 йилги Бриллиант Лигаси тақвими эълон қилинди 0 15:39Шавкат Раҳмоновнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби ҳақида маълумотлар пайдо бўлди 0 15:06"Реал"да аҳвол ёмонми? Моуриньо жавоб берди 0 14:28Уайт Фьюри — Жошуа жангини UFC’нинг Оқ уйдаги турнирида эълон қилмоқчи бўлганини айтди 0 13:42Бокс. Ўзбекистон ёшлар терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум 0 13:14"У ўзи нима иш қилди?" Перейра Хокитнинг чемпионлик жанги ҳақида гапирди 0 12:40ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўйнайди 0 12:09Майкл Пейж: "Misfits Boxing`да UFC`даги бутун фаолиятимдагидан кўпроқ пул ишлайман" 0 11:38Икки рус жамоасини мағлуб этган "Тошкент" "Шаҳарлар жанги" мусобақасининг 4-босқич ғолиби сифатида 5 млн долларлик Суперфиналга йўл олди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0

02 мар 11:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор энг яхши деб топилди

Теглар :  БоксСтранжа
Болгариянинг София шаҳри 22 февраль — 1 март кунлари оралиғида бокс бўйича катталар ўртасидаги "Странжа" халқаро турнирига мезбонлик қилди.

Мусобақада Ўзбекистон эркаклар ва аёллар терма жамоалари ҳам иштирок этиб, якунда умумжамоа ҳисобида пешқадам бўлди. 

Эркаклар терма жамоамиз турнирда 3 та олтин, 2 та кумуш ва 4 бронза, аёл боксчиларимиз эса 4 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалларига эга чиққан ҳолда ҳар икки тоифада биринчи бўлишди.

Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, учинчи поғона Украина боксчиларига насиб этди.

Ғолиб ва совриндорлар:

Олтин медал:

-75 кг. Фазлиддин Эркинбоев

-85 кг. Акмалжон Исроилов

-90 кг. Тўрабек Хабибуллаев

-48 кг. Сабина Бобоқулова

-57 кг. Нигина Ўктамова

-65 кг. Навбаҳор Ҳамидова

-75 кг. Азиза Зокирова.

Кумуш медал:

-80 кг. Жавоҳир Умматалиев

+90 кг. Озодбек Алиев

-51 кг. Феруза Казакова

+90 кг. Олтиной Сотимбоева.

Бронза медал:

-50 кг. Асилбек Жалилов

-70 кг: Шавкатжон Болтаев

-85 кг. Норбек Абдуллаев

-90 кг. Самир Собиров

-48 кг. Фарзона Фозилова

-80 кг. Рухшона Парпиева.

Бош мураббийлар: Тўлқин Қиличев, Элшод Расулов.


Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг