UZ

Сўнгги янгиликлар

17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0 12:00Остон Ўруновни Эроннинг бошқа клуби сотиб олмоқчи 0 11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0

18 апр 11:11
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи: "Осиё чемпиони сифатида юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз"

Ўзбекистон U-17 терма жамоаси бош мураббийи Исломбек Исмоилов ва учрашувнинг энг яхши футболчиси Садриддин Ҳасанов КХДРга қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этишди.

— Аввало, бутун Ўзбекистон халқини ғалаба билан табриклайман. Бизни қўллаб-қувватлаган, бизга ёрдамини аямаган ҳар бир инсонга миннатдорлик билдираман. Қийин ўйин бўлди, чунки рақибимиз жисмоний жиҳатдан жуда кучли эди. Бор энергиямиз ва иштиёқимиз билан ҳаракат қилдик. Бу кунга қадар жуда кўп тайёргарлик кўрдик ва ғалаба қозонишга муваффақ бўлдик.

Рақибга кўрсатилган қизил карточка ҳақида:

— Албатта, қизил карточка бизга бироз ёрдам берди. Аввал таъкидлаганимдек, рақиб ўтказган барча ўйинларида, 90 дақиқа давомида тинимсиз прессингда ишлашига гувоҳ бўлдик. Уларга қарши ўйнаган жамоалар ўз жарима майдонлари атрофида ҳимояланишган, биз эса ҳимоямизни рақиб майдонидан бошлаб қуришга ҳаракат қилдик. Аниқ айта оламанки, КХДР жамоаси тўлиқ таркиб билан ўйнаганида ҳам, биз ўз услубимиздан чекинмас эдик. Танаффус вақтида футболчиларга бир лаҳза бўлса ҳам ҳотиржамликка берилмаслик ва ҳужумлар сонини ошириш ҳақида кўрсатма бердик. Биз ҳар қандай ҳолатда ҳам уларни қўллаб-қувватлаймиз.

Садриддин Ҳасанов:

— Аввало, халқимизни ғалаба билан табриклайман. Мени учрашувнинг энг яхши футболчиси деб танлаганлари учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман. Мураббийларимиз томонидан юклатилган вазифаларни бажардик ва ғалабага эришдик. Пенальтидан фойдалана олмаганимиздан сўнг, тушкунликка тушмадик, бир-биримизни қўллаб-қувватладик ва ўз мақсадимизга эришдик. Биз бу кунлар учун 3 йил давомида меҳнат қилдик. Насиб бўлса, турнир бош совринини қўлга киритиб, юртимизга ёруғ юз билан қайтмоқчимиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг