UZ

Сўнгги янгиликлар

18:41Белбоғли кураш. Кучлилар Фарғонада аниқланди 0 18:10Майкл Моралес: "Махачевдаги камарни Эквадорга олиб кетаман" 0 17:39"Реал Мадрид" етакчиси билан янги шартнома имзолади 0 17:08"Хабиб фаолиятини якунлаётганида унга қўлимдан келган барча нарсани таклиф қилганман" - Дана Уайт 0 16:37Дана Уайт ташкил этмоқчи бўлган жангларни санаб берди 0 16:04Спорт курашлари бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди 0 15:33Афсонавий Роналдиньо профессионал футболга қайтиши сабабини ошкор қилди 0 15:02ММА жамоатчилигининг Харрисон - Нуньес жангига муносабати: "Тарихдаги энг ёмон режа" 0 14:31UFC 334 турнирининг бонус соҳиблари эълон қилинди 0 14:00Мераб Двалишвили "ишкалдаги дўсти" Саба Лазишвилига UFC томонидан шартнома таклиф этилганини айтди 0 13:29Банклар "Манчестер Сити"ни молиялаштиришдан бош тортмоқда 0 12:58Арман Царукян PFL ва Bellator жангчисига қарши баҳс олиб борди 0 12:27Zagreb Grand Prix 2026. Бугун Давлат Бобоновга мухлислик қиламиз! 0 11:56Чемпионлар камарини муваффақиятли ҳимоя қилган UFC 334 турнирининг барча натижалари 0 11:25Жезуш Португалиянинг Даниядан йирик ҳисобда мағлуб бўлиши сабабларини айтди 0

22 апр 14:56
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ва БАА дзюдо федерациялари ҳамкорлиги янги босқичда!

Шу кунларда БААнинг Фужайра шаҳрида дзюдо бўйича Осиё/Океания чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Икки қитъанинг кўзга кўринган дзюдочилари қаторида ўзбекистонлик спортчилар ҳам нуфузли мусобақада муносиб тарзда иштирок этишяпти. Осиё чемпионати доирасида Ўзбекистон дзюдо федерацияси раҳбарияти ҳам изчил иш олиб бормоқда. 

Жумладан, Ўзбекистон дзюдо федерацияси президенти Азизжон Камилов Дубай шаҳрида БАА дзюдо, спорт курашлари ҳамда кикбоксинг федерациялари президенти Муҳаммад Бин Талуб Ал Дериянинг таклифи билан учрашув ўтказди. Бу бежиз эмас, албатта. Ўзбек дзюдоси қитъада ўз ўрнига эга бўлиб, жуда кўплаб мамлакат федерациялари биз билан ҳамкорлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўяди.  

Ўзбекистон ва БАА дзюдо федерациялари раҳбарларининг учрашуви чоғида томонлар ҳар икки мамлакат дзюдо федерацияларининг ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқиш, дзюдочиларнинг қўшма йиғинларини ташкил этиш, мураббийларнинг тажриба алмашинувини таъминлаш, мураббийлар ва ҳакамлар учун турли семинарлар ўтказиш каби масалаларни муҳокама қилишди. 

Учрашув сўнггида Азизжон Камилов ва Муҳаммад Бин Талуб Ал Дерия ўзаро эсдалик совғалари алмашишди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг