UZ

Сўнгги янгиликлар

20:28Дана Уайт Эдди Хирнни Лондонда юзма-юз келишиб олишга чақирди 0 19:57Афсонавий Рауль Гонсалес илк бор катталар жамоасини бошқаради 0 18:55Махачев Тошкентда топширилган ишончнома ҳақида гапирди + ФОТО 0 18:24Илия Топурия фаолиятидаги энг эсда қоларли жангини айтди 0 17:53"Манчестер Юнайтед" Кэррикни "Ливерпуль"га қарши ўйингача истеъфога чиқариши мумкин — манба 0 17:22Жейрон Эннис иштирокидаги бирлаштирувчи жанг қачонга белгилангани маълум 0 16:50Мейвезер катта жанги учун эҳтимолий рақибларни очиқлади 0 16:19Усман Нурмагомедов бир неча кун ичида UFC’га ўтиши мумкин 0 15:48Венгер ФИФА президенти сайловида иштирок этишга рози бўлиш арафасида 0 15:17Уч нафар ҳамюртимиз Octagon 93 турнирида иштирок этади 0 14:46Бугун икки боксчимиз Олимпия ўйинлари медали учун рингга кўтарилади 0 14:15Магнус Карлсен: "Абдусатторов билан машғулотлар мени реалликка қайтарди" 0 13:44Александр Головин Ўзбекистонга қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 13:13Дана Уайт Оқ уйда матбуот котиби бўлиш таклифига ўз жавобини айтди 0 12:42Паризода Талабованинг медали ўзбек енгил атлетикаси учун тарихий бўлди 0

12 окт 13:40
Янгиликлар

Дзюдо

Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди

Теглар :  ЎзбекистонМиср
Тошкентда ўтаётган жаҳон чемпионати миллий федерациялар ўртасидаги алоқаларни янада мустаҳкамлаш йўлида муҳим платформага айланмоқда.

Мусобақа доирасида Ўзбекистон ва Миср дзюдо федерациялари ўзаро ҳамкорлик бўйича расмий келишувга имзо чекишди.

Тадбирда Ўзбекистон МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Миср дзюдо федерацияси раҳбари Аҳмад Марзуқ иштирок этишди. 

Келишувга кўра, томонлар йирик мусобақаларга тайёргарлик доирасида ўзаро ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиб, илмий-методик йўналишда тажриба орттириб боришади.

Аҳмад Марзуқ пойтахтимизда ўтаётган ушбу дунё биринчилиги юқори савияда ташкил этилгани, ҳатто ўзи иштирок этган энг яхши мусобақа эканини таъкидлади. Учрашув якунида томонлар ўзаро эсдалик совғаларини алмашишди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг