UZ

Сўнгги янгиликлар

20:05Хоригучи Асу Алмабаевга қарши жанг олдидан ўз устунликларини санаб ўтди 0 19:30Футболчи ҳакамга тош отгани учун 8 йилга дисквалификация қилинди 0 18:47Асламжон Ортиқовнинг Асадулла Имангазалиевга қарши реванш жанги тўлиқ давом этди 0 18:12Олимпия ўйинларида эркаклар боксига ҳимоя шлемлари қайтарилиши мумкин 0 17:05Илия Топурияга UFC'да вазн тоифасини ўзгартириш таклиф қилинди 0 16:16Баходир Жалолов Деонтей Уайлдерга рақиб сифатида таклиф қилинди 0 15:29Бугун "Нефтчи" Суперлигада чемпион бўлиши мумкин 0 14:45Руслан Абдуллаев эртанги жанги олдидан медиа тадбирларда иштирок этди 0 13:26UFC Рамазон Темировни яна допинг текширувидан ўтказди 0 12:39"Ҳисоб 2:2 бўлади". Мераб яна Петр Ян билан жанг қилмоқчи 0 11:12U-17 ЖЧ. Бугун Ўсмирларимиз мусобақадаги юришини бошлайди 0 10:01UFC турнири Қозоғистонда 2027 ёки 2028 йилдаёқ ўтказилиши мумкин 0 08:52UFC 2027 йил март ойида Японияда турнир ўтказиши мумкин: Темировнинг кейинги жанги кунчиқар юртда бўладими? 0 07:11Бугун 9 нафар дзюдочимиз жаҳон чемпионати медаллари учун курашади (Жуфтликлар) 0 19:25“Арсенал” 3 нафар футболчиси билан шартномани узайтирмоқда 0

01 июл 08:43
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Осиё замонавий бешкураш федерациялари ҳамкорлик қилади

Айни кунларда Япония пойтахти Токио шаҳрида замонавий бешкураш бўйича Жаҳон кубогининг финал босқичи бўлиб ўтмоқда.

Эътиборлиси, мусобақага ташриф буюрган Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси (ЎЗБФ) раиси Баҳромжон Газиев ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш бўйича яна бир янги қадам ташлади.

Б.Газиев мусобақа доирасида Осиё замонавий бешкураш федерацияси раиси Сангву Парк билан учрашиб, ушбу спорт турини юртимизда янада ривожлантириш борасида меморандум имзолади.

Мазкур жараёнда Япония замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти ҳам иштирок этиб, меморандум имзоланганидан сўнг томонлар спортнинг қитъамиздаги ривожи бўйича суҳбат олиб боришди.

Суҳбатда ушбу спорт тури бўйича Европа спортчиларига янада кучли рақобат туғдира оладиган Осиё вакилларини тайёрлаш, терма жамоалар ўртасида ҳамкорликдаги ўқув-машғулот йиинларини олиб бориш борасида оғзаки келишувларга эришилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг