UZ

Сўнгги янгиликлар

14:40Майкл Пейж энди бошқа промоушенда жанг қилади 0 14:13Моуриньо "Вильярреал" билан ўйиндан сўнг матбуот билан мулоқот қилишни рад этди. Нега? 0 13:42Дэвид Бенавидес энди WBC чемпиони эмас! 0 13:11Итальян сузувчиси Тошкентдаги Жаҳон кубогида Элдор Шомуродов либосида стартга чиқди + ФОТО 0 12:40UFC Fight Night 290 турнирининг ярим миллион долларлик бонуслари кимларга насиб этди? 0 12:09Ла Лига собиқ ҳаками Винисиус "Вильярреал" билан ўйиндаги четлатилиши сабабли нечта ўйинни ўтказиб юборишини айтди 0 11:38Ўзбекистонлик саблячилар Жаҳон кубогида икки медаль қўлга киритди 0 11:07Бугун Жаҳон чемпионатининг жамоавий аралаш беллашувларида иштирок этамиз (Жуфтликлар) 0 10:36Нажмиддин Қосимҳожиев ва Озода Собиржонова Париж Гран-присида совриндор бўлди 0 10:05"Барселона" Флик қўлостида ўтказган 126 та ўйинда 43-йирик ғалабасини қўлга киритди 0 09:34Тўққизта финиш ва битта дуранг қайд этилган UFC Fight Night 290 турнирининг барча натижалари битта хабарда 0 09:03UFC Fight Night 290 турнирининг асосий жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:32Уайлдернинг Опетаяга қарши жанги Жошуа — Фьюри кардида ўтказилиши мумкин 0 08:01Олтита сариқ, битта қизил: "Реал" "Вильярреал"ни қийинчилик билан мағлуб этди 0 18:39U-23 Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган эркин, юнон-рум ва аёллар кураши бўйича таркибларимиз маълум 0

15 мар 11:35
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон ва Россия жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида ҳамкорлик қилади

Теглар :  РоссияЎзДЖТСУ
Жисмоний тарбия ва спорт таълими соҳасида халқаро тажрибаларни ўрганиш муҳим аҳамият касб этади.

Мураббийлар ҳамда жисмоний тарбия мутахассисларининг малакасини ошириш йўналишларида таълим самарадорлигини ошириш борасида Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти томонидан бир қатор ишлар амалга ошириб келинмоқда.

Хусусан, яқинда институтга А.И.Гертсен номидаги Россия давлат педагогика университети “Таълим ва ривожланиш психологияси” кафедраси ҳамда П.Ф.Лесгафт номидаги Санкт-Петербург миллий давлат жисмоний тарбия, спорт ва саломатлик университети “Адаптив спорт турлари назарияси ва методикаси” кафедраси профессори, психология фанлари номзоди, педагогика фанлари доктори Андрей Грецов ташриф буюрди.

Фахрий меҳмон дастлаб институт ўқув хоналари, улардаги кўргазмали қуроллар, ахборот ресурс маркази билан танишди. Шундан сўнг, умумтаълим мактабларининг жисмоний тарбия фани ўқитувчилари, пара таекwондо ҳамда пара енгил атлетика гуруҳлари тингловчилари билан суҳбат олиб борилди. 

Бу жараёнда болалар психологияси, адаптив спортда спортчининг психологик тайёргарлиги, уларни мусобақаларга пухта руҳий тайёргарлик кўриши борасида сўз юритилди. 

Шунингдек, А.Грецов тингловчиларни қизиқтирган саволларга ҳам жавоб қайтарди. Қолаверса, институт профессор-ўқитувчилари билан ҳам илмий тадқиқот, адабиётлар ва ўқув жараёни борасида ўзаро фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг