UZ

Сўнгги янгиликлар

22:42Жаҳон тожи учун матч. Жавоҳир Синдаров илк партияни якунлади 0 19:02ХОҚ 2028 йилги ёшлар қишки Олимпия ўйинлари саналарини эълон қилди 0 18:30Энцо Мареска: "Ҳусановнинг энг яхши позицияси — марказий ҳимоя" 0 17:52«АҚШга бора олмай қолиши мумкин». Менежер Усман Нурмагомедов учун эҳтимолий жазолар ҳақида гапирди 0 17:00Нодирбек Абдусатторов London Chess Classic 2026 турнирида қатнашади 0 16:05Россия бокс федерацияси World Boxing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 15:12Нури Шаҳин Шомуродовнинг ўйинига баҳо берди ва Файзуллаевнинг қачон сафга қайтишини айтди 0 14:30Топурия Пимблеттга жанг таклиф қилди 0 13:42Қозоғистон Тошкентда ўтадиган Жаҳон кубогининг якуний босқичи учун таркибини эълон қилди 0 12:59Жамолиддин Раҳмонжонов Тошкентдаги Octagon 94 турнирида иштирок этади 0 12:06ЎзПФЛ Ўзбекистон кубоги финал майдони ва санаси ҳақида маълумот берди 0 11:38БУМ! Ўзбекистондаги UFC турнири қачон ва қаерда ўтказилиши ҳақида маълумотлар пайдо бўлди (ФОТО) 0 11:04Гандболчиларимиз аёллар ўртасидаги Осиё чемпионатида иштирок этишмоқда 0 10:38"The Notorious қайтди" — Макгрегор тиззасидаги операциядан сўнг машғулотларни бошлаганини маълум қилди 0 10:07Ўзбекистон кубоги. Бугун финалчилар аниқланади 0

06 июн 09:01
Янгиликлар

Тадбирлар

Ўзбекистон ва Туркманистон: ўзаро ҳамкорлик муҳокама қилинди

Ўзбекистон ва Туркманистон Миллий олимпия қўмиталари бош котиблари ва икки давлат элчихоналари ўртасида видеоконференц алоқа орқали учрашув бўлиб ўтди.

Онлайн-конференцияда Ўзбекистоннинг Туркманистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Акмалжон Кучкаров, Туркманистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Язгули Маммедов, Ўзбекистон МОҚ Бош котиби Ойбек Касимов, Туркманистон МОҚ Бош котиби Азат Мурадов ва икки Миллий олимпия қўмиталарининг тегишли департамент вакиллари иштирок этишди.

Учрашув давомида мавжуд икки тарафлама ҳамкорлик Меморандумига мувофиқ пандемия тугагач, ўзаро ўқув-йиғин машғулотлари ўтказиш, спорт фармакологияси ва тиббиёти бўйича ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Туркманистон тарафи Ўзбекистонда анчайин ривожланган спорт турлари – бокс, дзюдо, оғир атлетика, спорт курашлари бўйича биргаликдаги ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиш мақсадга мувофиқлиги ва ҳозирги кундаги пандемия шароитида спортчиларимиз спорт ҳолатини қандай ушлаб турганликлари билан қизиқди ва бу бўйича Ўзбекистон тарафидан батафсил маълумотлар олинди.

Хабарингиз бор, 2017 йили Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида Ёпиқ иншоотлардаги Осиё ўйинлари юқори даражада ташкил этилган эди. Ушбу мусобақада орттирилган бой тажрибадан фойдаланиб, 2025 йили Ўзбекистонда ўтиши режалаштирилаётган ёшлар ўртасидаги Осиё ўйинларида Туркманистон тарафи ўз ёрдамини аямаслиги борасида ҳам суҳбатлашилди.

Таъкидлаб ўтиш жоиз, юқоридаги ўйинларни ташкил этиш асносида Ашхобод шаҳрида жуда яхши спорт инфратузилмаси яратилди. Спортнинг қатор турлари бўйича жаҳон стандартларига жавоб берадиган спорт иншоотлари барпо этилди. Сув спорт турлари, велотрек мажмуаси дунёдаги саноқли давлатларда мавжуд спорт объектларидан ҳисобланади. Ана шу иншоотларда биргаликда мусобақалар, ўқув-машғулот йиғинларни ўтказиш ҳар икки тараф учун айни муддаодир.

Маълумот учун, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси юқоридаги каби қатор мамлакатлар Миллий олимпия қўмиталари билан яхши алоқаларни йўлга қўйган. Россия, Хитой, Жанубий Корея, Туркманистон, Япония давлатлари билан икки тарафлама ҳамкорлик бўйича меморандумлар мавжуд. Ҳозирги кунда Литва, Озарбайжон, Қозоғистон, Венгрия, Ирландия, Қувайт давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик бўйича меморандум ва келушувларга эришиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг