UZ

Сўнгги янгиликлар

10:06Чемпион Кайла Харрисоннинг собиқ икки камар эгаси Аманда Нуньесга қарши жанги муддатидан аввал якунланди 0 08:54UFC 334. Мурадовнинг собиқ рақиби Кайо Борральо 19-ғалабасини тантана қилди 0 08:23Миллатлар лигаси. Португалия ўз стадионида йирик ҳисобда мағлубиятга учради 0 07:52Ўн йил ютқазмаган чемпион Немков ватандошидан мағлуб бўлди 0 07:21Мераб Двалишвили ғалабасидан сўнг Нурмагомедов учун мурожаат қилди 0 19:41"Бундай ҳолатлар бизнесга фойда келтирмайди". Дана Уайт Нурмагомедовнинг Двалишвилига ҳужуми ҳақида гапирди 0 18:53"Ман Сити"га нисбатан санкциялар тўғрисидаги қарор қачон эълон қилиниши маълум бўлди 0 18:00Двалишвили: "Мен Доғистонни яхши кўраман, хеч кимга нисбатан айблов қўйилишини истамайман" 0 17:05UFC 334 турнири иштирокчиларнинг тўлиқ карди ва жангчилар рўйхати 0 16:16"Хабибнинг жамоаси қаерга бормасин, жанжаллар келиб чиқади". Уайт Нурмагомедовнинг ҳужуми ҳақида гапирди 0 15:31Салоҳ Миср терма жамоаси тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди 0 14:42Двалишвили ҳибсдан озод этилганидан кейин илк бор муносабат билдирди 0 14:15Ўқ отиш спорти: Ўзбекистонлик спортчи илк бор Жаҳон чемпионатида трап дастурининг финалида қатнашди 0 13:37Усман Нурмагомедов Абу-Дабидаги қамоқхонада қандай шароитда сақланиши айтилди 0 12:53Дмитрий Бивол ўз юртидаги ва хориждаги баҳслар нимаси билан фарқ қилишини айтди 0

22 июн 19:43
Янгиликлар

Хоккей

Ўзбекистон хоккей федерацияси "Бургут" жамоасини ёлғон ахборот тарқатганликда айблади

Кеча Тошкентнинг "Бургут" хоккей клуби Ўзбекистон хоккей федерацияси номига аъзолик мактубини юборганини эълон қилган эди.

Аммо бугун федерация матбуот хизмати бу хабар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.

""Бургут" ХК томонидан ижтимоий тармоқлардаги постда гўёки Ўзбекистон хоккей федерациясига юборилган хабарнома ҳақида тақдим этилган маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Ҳозирги кунга қадар Ўзбекистон хоккей федерацияси "Бургут" ХК билан ҳеч қачон алоқада бўлмаган, шу жумладан, ундан ҳеч қандай хат олмаган. 

Биз "Бургут" хоккей клуби раҳбарлари ва унинг ижтимоий тармоқлари маъмурларига ушбу постни олиб ташлаш зарурлиги ва Ўзбекистон хоккей федерациясининг номи ва рамзларидан ёлғон, шунингдек ҳақиқатга мос келмайдиган маълумотларни ўз манфаатлари йўлида ишлатиш учун жавобгарлик тўғрисида огоҳлантириш билан мурожаат қиламиз", дейилади расмий хабарда.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг