02 авг 13:17
Янгиликлар
Ўзбекистон хоккейи йўқолиб кетиш хавфи остида: хоккейчилар ва ота-оналар Президентга мурожаат қилди
Бунга хоккей инфратузилмасининг ўта оғир молиявий аҳволга тушиб қолгани сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат "Ҳумо" хоккей клуби фаолиятининг тўхташи, мамлакатдаги ягона ихтисослашган муз аренасининг ёпилиши ва миллий терма жамоаларнинг тарқатиб юборилиши хавфини юзага келтирмоқда.
Юзага келган асосий муаммолар:
Энергия тарифлари: "Ҳумо Арена"ни сақлаш харажатларининг кескин ошиб кетгани иншоот фаолиятини тўхтатиш хавфини туғдирмоқда;
Болалар спорти: "Ҳумо" хоккей мактабининг 200 нафар тарбияланувчиси машғулотларсиз қолиши мумкин. Ҳолбуки, улар юқори натижаларга эришиб, U12 ёш тоифасидаги чемпионатда ғолиб бўлишган;
Терма жамоалар хавф остида: Ўз дивизионларида жаҳон чемпионига айланган (IIHF 2025 ва 2026) миллий терма жамоалар тайёргарлик олиб бориш учун зарур шароитлардан маҳрум бўлиши мумкин.
Фикрлар