UZ

Сўнгги янгиликлар

17:11"Бу шармандалик бўлади". Боксчи Қозоғистон терма жамоасини Олимпиада-2028`да муаммолар кутаётганини тахмин қилди 0 16:40Тошкент халқаро ярим марафонида ғолиб ва совриндорлар аниқланди 0 16:09Мареска "Сити"нинг рекорд даражадаги ҳаражатлари ҳақида фикр билдирди 0 15:38Богдан Гусков Нурсултон Рўзибоевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 15:07Тайсон Фьюри Жошуа билан жангни ташкил қилаётгани учун бир инсонга раҳмат айтди 0 14:36Шевченко томонидан бўшатилган UFC чемпионлик камари учун кимлар жанг қилиши маълум + ПОСТЕР 0 14:05"Астон Вилла" АПЛ антирекордини такрорлади 0 13:34Чемпионликдаги мағлубият, нокаут бўлган Тайсон - Octagon 91 турниридан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 13:03Ислам Махачев Олимпия чемпионининг чақирувига жавоб қайтарди 0 12:32"Чимаевни мағлуб этсам, чемпионликка йўлим қисқаради" - Кайо Борральо 0 12:01Барколя дебют учрашувида рекордини ўрнатди 0 11:30Барроуз Москвадаги ғалабасидан кейин Махачевга "вызов" ташлади 0 10:59Валентина Шевченко UFC чемпионлик камаридан воз кечди 0 10:28Пара велоспорт тарихида илк бор: Ўзбекистон жаҳон чемпионатида 2 та олтин медаль қўлга киритди! 0 09:57Бензема Саудия Арабистони чемпионати туфайли фаолиятини якунлаши мумкин 0

11 июн 12:30
Янгиликлар

Футбол

Ўзбекистон - Яман ўйинлари тарихи ёхуд яна йирик ҳисоб умиди

Вадим Абрамов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси бугун ЖЧ-2022 саралаш босқичидан ўрин олган Яманга қарши учрашувда майдонга тушади.

Гарчи бу мамлакатда ҳамон нотинчлик ҳукм сураётган бўлсада, футболга нисбатан қизиқиш ва эътибор ҳамон баланд. Ҳар ҳолда, мамлакат жамоалари барча ёш тоифаларидаги ОФК мусобақаларида фаол иштирок этишга уринмоқда. Тўғри, Яман миллий жамоаси Осиёда катта мавқега эга эмас. Лекин яманликларнинг охирги 2та жаҳон чемпионати саралашида қатнашиш имкониятини топишгани ҳам салмоқли ютуқ ҳисобланади. Умуман олганда, футбол Яманга бугун ёки кеча кириб бормаган. Дейлик, яманликлар 1998 йили Францияда ташкиллаштирилган ЖЧ саралаш босқичида айнан Ўзбекистон терма жамоаси билан гуруҳдош бўлишганди.

Биласиз, футболимиз айнан ўшанда жаҳон чемпионати саралашида дебютини нишонлаган эди. Асосий факт шуки, бош жамоамиз ўз тарихида мундиал сари юришни шу рақибга қарши ўйин билан бошлаганди. 1997 йил. Сано. Яман - Ўзбекистон - 0:1. Хуллас, дебют ўйинда Нўъмон Ҳасановнинг пенальтидан урган ягона голи эвазига ғалаба нашидасини сурганмиз. Тўғри, вакилларимиз илк учрашув ҳаяжони таъсиридами, муайян қийинчиликларга дуч келишган, хусусан, футболчилар яратилган вазиятлардан фойдаланиш масаласида оқсашган эди. Пойтахтимизда бўлиб ўтган жавоб ўйинида эса миллий жамоамиз асл даражасини кўрсатиб, йирик - 5:1 ҳисобида устун келган. Ўшанда Игорь Шквирин ва Олег Шацких «дубл»га эришишган ва яна бир гол Равшан Бозоров ҳисобига ёзилганди. Умуман, Рустам Мирсодиқов раҳбарлигидаги Ўзбекистон термаси биринчи босқичдан айтарли муаммосиз ўтганди, бироқ кейинги раундда анча жиддий рақиблар (Япония, Жанубий Корея, БАА ва Қозоғистон) қуршовига тушиб, якунда гуруҳда атиги 4-ўрин билан кифояланган. Дарвоқе, Қозоғистон ва БАА  термаларига қарши кечган охирги 2та ўйинда ҳамюртларимиз бразилиялик Вега да Сильва етакчилигида майдонга тушганди.

 2018 йили Россияда ташкил этилган жаҳон чемпионатида иштирок этишни кўзлаган жамоамиз саралаш чиғириғида Яман термаси билан яна бир бора тўқнаш келди. Миржалол Қосимов устозлигида курашга киришган футболчиларимиз илк ўйинда мағлубият аламини тотиб кўришди. КХДРда сунъий қопламали майдонда тўп сурган вакилларимиз якунда 2:4 ҳисобида ютқазишди ва бунинг оқибатида бош мураббий ўзгарди - Қосимов ўрнини Самвел Бабаян эгаллади. Унинг миллий жамоадаги дебюти Тошкентда айнан Яман термаси билан бўлган ўйинга тўғри келди. Эсингиздами, маълум муддатли танаффусдан кейин яна терма жамоага қўшилган Александр Гейнрих 51-дақиқада белгиланган жарима зарбасидан унумли фойдаланиб, Бабаянни нохуш дебютдан сақлаб қолганди. Жавоб баҳси эса ноябрь ойида Қатарда ўтказилди ва унда Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров ва Станислав Андреев 3:1 кўринишидаги ишончли ғалабани таъминлашди. Ўз ўрнида битта қизиқарли маълумот: айни пайт ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари сифатида фаолият юритаётган Азиз Ҳайдаров бош жамоамиз либосидаги ягона голини айнан ўша ўйинда урганди. Ушбу терма жамоа билан сўнгги тўқнашувимиз Вадим Абрамовнинг терма жамоа постига иккинчи бор қайтишига тўғри келди. "Пахтакор" марказий стадионида ўтган учрашувда вакилларимиздаги маҳорат ва тажриба ўз сўзини айтган, бу эса якунда учрашувнинг 5:1 ҳисобида тугашига сабабчи бўлган, дея оламиз. 


1. ЖЧ-1998 саралаши (биринчи босқич)

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 0:1 (0:1)

09.05.1997. Сано. «Али Муҳсин» стадиони. 28000 томошабин.

Гол: Нўъмон Ҳасанов (30-пен.).


2.  ЖЧ-1998 саралаши (биринчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 5:0 (1:0)

24.08.1997. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 20000 томошабин.

Голлар: Игорь Шквирин (6, 68), Олег

Шацких (61, 80), Равшан Бозоров (67).


3. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН - 1:0 (1:0)

03.09.2015. Тошкент. «Пахтакор» стадиони. 15000 томошабин.

Гол: Александр Гейнрих (51).



4. ЖЧ-2018 саралаши (иккинчи босқич)

ЯМАН - ЎЗБЕКИСТОН - 1:3 (0:2)

17.11.2015. Доха. «Суҳайм Бин Ҳамад» стадиони. 360 томошабин.

Голлар: Азиз Ҳайдаров (7), Сервер Жепаров (31), Станислав Андреев (50).


5. ЖЧ-2022 саралаши (иккинчи босқич)

ЎЗБЕКИСТОН - ЯМАН 5:0

10.10.2019. Тошкент. "Пахтакор" марказий стадиони. 28571 томошабин

Голлар: Санжар Қодирқулов 2, - 1:0 (Достонбек Ҳамдамов). Элдор Шомуродов 33, - 2:0 (Фаррух Сайфиев). Жамшид Искандеров 53, - 3:0 (Санжар Қодирқулов). Ислом Тўхтахўжаев 72, - 4:0 (Жалолиддин Машарипов). Игорь Сергеев 90, - 5:0 (Достонбек Ҳамдамов).


Умумий статистика: 5та ўйин, 5та ғалаба. 15та гол урилган, 2та гол ўтказиб юборилган. Ўзаро ўйинларда Игорь Шквирин, Олег Шацких 2тадан гол уриб тўпурар бўлиб турибди. Равшан Бозоров, Нўъмон Ҳасанов, Александр Гейнрих, Азиз Ҳайдаров, Сервер Жепаров, Станислав Андреев, Санжар Қодирқулов, Элдор Шомуродов, Жамшид Искандеров, Ислом Тўхтахўжаев, Игорь Сергеев ҳисобида 1тадан гол мавжуд. Элдор Шомуродов эртанги баҳсда 2та гол уриб Шацких ва Шквириннинг рекордини янгилаш имконияти бор. 

Терма жамоамизга Яман билан учрашувда омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Олға Ўзбекистон!

Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг