UZ

Сўнгги янгиликлар

13:38"Уни шунчалик ҳурмат қиламанки, юзига яна зарба бера олмайман" - Топурия собиқ рақиби ҳақида 0 13:07"Жастин ҳеч ким эмас. У ҳеч нарсани ҳал қилмайди". Топурия Гэтжи билан реванш ҳақида фикр билдирди 0 12:36Самбо бўйича Жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросимидан ФОТОРЕПОРТАЖ 0 12:04Инфантино ЖЧ иштирокчилари сони борасида қарор қабул қилди 0 11:28Ислам Махачев Хабиб билан самбо қоидалари бўйича кўргазмали беллашув ўтказишга тайёрми? 0 10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0

20 авг 20:41
Янгиликлар

Бошқалар

Ўзбекистон яна икки спортчини маҳаллийлаштирди

Россиялик бешкурашчилар Александр Савкин ва Алисе Фахрутдинова халқаро мусобақаларда Ўзбекистон номидан қатнаша бошлайди.

Халқаро замонавий бешкураш иттифоқи (UIPM) Ижроия қўмитаси ўз байроғи остидаги мусобақаларда бу икки спортчининг Ўзбекистон вакили сифатида иштирок этишига рухсат берди.

Бу ҳақда Kun.uz`га маълум қилган Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси вакилига кўра, россиялик атлетларнинг маҳаллийлаштирилиши – Ўзбекистон ва Россия замонавий бешкураш федерациялари ўртасида шу йил 16 февралда имзоланган ҳамкорлик меморандуми самарасидир.

Савкин ва Фахрутдинова айни пайтда ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Новогорскка жўнаб кетишган. Улар 2-8 сентябрь кунлари Будапештда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўришади.

Маълумот учун, бешкураш олимпия таснифидаги бешта спорт тури – сузиш, қиличбозлик, конкур, югуриш ва ўқ узишдан иборат. Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси 2017 йилда ташкил этилган.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги вақтларда бир нечта спорт турлари бўйича қатор хорижлик атлетлар Ўзбекистон терма жамоаларига жалб қилинди. Сўнгги бир йилда Россиядан маҳаллийлаштирилган велопойгачи Ольга Забелинская, қиличбозлар Яна Обвинцева ва Яна Алборова, шунингдек, мексикалик қиличбоз Паола Плиего шулар жумласидан.

Рейтинг:    

Фикрлар

+1   
20 авг 20:55:09
Izzatillo Toshboltayev
Olimpiadada uzimiznikilarga ishonch yuq shekili.ayniqsa ogir atletikadagi dopinglar va boksdagi uyinlardan keyin MOQ harakatga tushdi.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг