UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37Йэн Гэрри шу йилнинг охиригача яна жанг қилади — манба 0 09:46Жавоҳир Умматалиевнинг жанг санаси ва манзили ўзгарди 0 09:01Жаҳон чемпионатида қатнашадиган Ўзбекистон cпорт курашчилари маълум 0 20:46"Ғазалкент" клуби яна бир компания билан ҳамкорлик бошлаганини эълон қилди 0 19:00"Ортга йўл йўқ эди". Магомед Анкалаев Перейра қарши жангдаги мағлубият сабабини айтди 0 18:18Ўтмишга назар. Миржалол Қосимов катта футбол билан қандай хайрлашган эди? 0 17:23Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахминини айтди 0 16:52Guangzhou Nansha International. Ҳумоюн Султонов нимчорак финал босқичи масаласини ҳал қилди 0 16:12Тайсон Фьюри Дюбуанинг Уордлига қарши реваншдаги ғалабасига муносабат билдирди 0 15:44Дана Уайт Саудия Арабистонидаги турнирнинг бекор қилиниши ҳақидаги сўзларга муносабат билдирди 0 14:53Ningbo Open: Полина Кудерметова дунёнинг 38-ракеткасини мусобақадан чиқариб юборди. Кейинги рақиб — рейтинг пешқадами! 0 14:26Мбаппе "Onze d'Or" талқини бўйича 2025/26 йилги мавсумда Европанинг энг яхши футболчиси деб топилди 0 13:45Мовсар Евлоев: "UFC’да муддатидан олдин бирорта ҳам ғалабам йўқ, аммо..." 0 12:32Ўзбекистон терма жамоаси IHF Nations Trophy 2026 ғолиби бўлди 0 11:11Райан Гарсия Теофимо Лопес билан жанг қилиши мумкин — инсайдер 0

20 янв 07:45
Янгиликлар

Замонавий бешкураш

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси Япония шаҳри билан ҳамкорлик битимини имзолади

Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ва Япониянинг Хидака шаҳри мэри Чиаки Отака Токио-2020 Олимпиадасига тайёргарлик дастури бўйича ўзаро ҳамкорлик битимини имзоладилар.

Онлайн имзоланган келишувга биноан, Токио-2020 Олимпия ўйинлари якунида спортчилар, мураббийлар ва бошқа ходимларидан иборат Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясининг расмий делегацияси 3 кун давомида Хидака шаҳрига ташриф буюриб, у ерда турли спорт ва маданий тадбирларда иштирок этади. Ушбу ҳамкорлик дастури бўйича барча харажатлар мезбон томонидан қопланади. Тадбир давомида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерацияси раиси Баҳромжон Газиев ҳамкорлик ҳақидаги фикрларини айтиб ўтди.

«Хидака шаҳри билан ҳамкорлик дастури бўйича музокараларимиз 2019 йил декабрида бошланган. Пандемия тўсатдан бошлангани сабабли ҳамма нарсани тўхтатишга мажбур бўлиб қолдик. Бахтимизга Япония ҳукуматининг Токио-2020 ўтказилишига масъул вакиллари бир неча ой олдин бошланган музокараларни давом эттиришимизни қўллаб-қувватлади. Бугун биз ҳар икки томоннинг саъй-ҳаракатлари билан ҳамкорлик битимини имзолаганимизни мамнуният билан эълон қиламиз. Бу йил Токио Олимпиадаси пайтида қатъий карантин чекловлари қўйилган ҳолда Япония урф-одатлари ва маданиятига бағишланган ушбу дастур, айниқса, долзарбдир”, – деди Баҳромжон Газиев.

Эслатиб ўтамиз, ўзбек спортида илк бор Токио Олимпиадасида замонавий бешкураш йўналишида Олимпия ўйинларига лицензия қўлга киритилган. Бўлажак Олимпия ўйинларида Александр Савкин ҳамда Алисэ Фахрутдинова юртимиз шарафини ҳимоя қилишади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг