UZ

Сўнгги янгиликлар

20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0 17:36Усман Нурмагомедов 6 ойга қамалди 0 17:21Кейн миллий терма жамоалар тарихидаги энг яхши тўпурарлар рейтингида Левандовскига етиб олди 0 16:50Дзюдочиларимиз "ШҲТ Очиқ кубоги"да иштирок этиш учун Москва шаҳрига жўнаб кетишди 0 16:19Эдди Хирн Фьюри – Жошуа оқшомининг иштирокчилари рўйхатидан норози 0 15:48Жо Роган: "Спорт комиссиялари тиззага тепишга тақиқ қўйишга қарор қилди" 0 15:17Али Лажами: “Ўзбекистонга қарши ғалаба қозониб, ФИФА рейтингидаги ўрнимизни яхшиламоқчимиз” 0 15:05Жаҳонгир Зокиров ва Раҳматулло Бойматов "Zuffa Boxing" турнири олдидан тарозига чиқди (ФОТО) 0 14:46Льюис Хэмилтон Ғазо сектори чегарасига борди (ФОТО) 0 14:15Трамполин бўйича Жаҳон чемпионатида олтин медаль қўлга киритилди! 0

30 мар 17:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Ўзбекистонда бокс бўйича FLASHMOB: Тошкент шаҳридаги фестиваль қандай ўтди?

Яхши биласиз, Ўзбекистон бокс федерацияси юртимизда спортнинг ушбу турини янада оммалаштириш йўлида кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда.

 Ёш авлодни боксга қизиқтиришда спорт юлдузлари билан учрашувлар, оммавий тадбирларнинг аҳамияти катта. Бугун, 30 март куни Республикамиз бўйлаб, бокс бўйича катта FLASHMOB (Очиқ машғулотлар фестивали) бўлиб ўтди. Тадбирнинг Тошкент шаҳридаги қисми "EcoPark"да ташкил этилди. Соат 12:00да бошланган тадбирда Ўзбекистон бокс федерацияси мутасаддилари, ўзбек бокси юлдузлари, ёш боксчилар, эстрада юлдузлари, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва мухлислар иштирок этишди. 

Тадбир давомида сўзга чиққан Ўзбекистон бокс федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Сакен Полатов ёш авлодни спортга қизиқтиришда бундай тадбирларнинг аҳамияти катта эканлигини, ана шундай қизиқиш ортидан бўлажак Осиё, жаҳон ва Олимпия ўйинлари чемпионлари етишиб чиқишини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, мамлакатимиз раҳбари Шавкат Миромонович Мирзиёев ва ҳукуматнинг спортга, ҳусусан боксга кўрсатаётган эътибори самараси ўлароқ, ўзбекистонлик боксчилар ҳам халқаро ареналарда муносиб ютуқларни қўлга киритаётгани ҳам С.Полатов томонидан айтиб ўтилди. 

Бундан ташқари, тадбирда қатнашган Руфат Рисқиев, Муҳаммадқодир Абдуллаев, Шаҳобиддин Зоиров ва хорижий бокс юлдузлари Михаил Юрченко ва Андрей Курнявка ўзларининг энг самимий тилакларини билдириб ўтишди. 


Шундан сўнг, тадбирнинг асосий қисми - Очиқ машғулотлар фестивали бошланди. Уни Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпионати совриндори Рустам Саидов олиб борди.

Ўзбек эстрадаси юлдузлари Жаҳонгир Позилжонов, Шаҳзода, Нилуфар Усмонова, Жасур Умиров каби хонандаларнинг чиқиши ушбу бокс байрамига янада кўтаринки кайфият бағишлади. 

Тадбир давомида ёш спортчилар боксимиз юлдузлари билан бирга суратга тушиб, улардан дастхат олиш имкониятига ҳам эга бўлишди. 

Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Тадбирдан олинган суратларни томоша қилинг


Рейтинг:    

Фикрлар

   
31 мар 07:05:30
Dilshot Solihov
Kazsport live qvoti hozi Qudratilla tushadi!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг