UZ

Сўнгги янгиликлар

20:11Бразилияда онлайн-ставкалар тақиқланди. Мамлакат футболи 2027 йилда қанча пул йўқотишини ҳисоблаб чиқишди 0 19:40IBF рейтинги. Ўзбек боксчиларининг ўрни қандай? 0 19:09Гандболчиларимиз Покистондаги мусобақада муваффақият қозонишди 0 18:38Хамзат Чимаев: "Уч ойдан бери кутаман - UFC’да мени нима кутаётганини билмайман" 0 18:07"Ливерпуль" сардори келажаги ҳақида гапирди: "Акс ҳолда бошқа жойга кетаман" 0 17:36Айтжан Халмаханов: "Асосий мақсадим — Олимпиада чемпиони бўлиш!" 0 17:05Путиннинг махсус вакили UFC турнирларини Россияга қайтариш устида иш олиб борилаётганини айтди 0 16:34Маурисио Сулаймон: "WBC қоидалари Мейвезерга чемпионлик учун курашишга рухсат беради" 0 16:03МЮ Кэррикни бўшатмоқчи эмас. Клуб раҳбарияти мураббийлар штабини кучайтириш устида бош қотирмоқда 0 15:42Мадримовнинг вазнида бирлаштирувчи чемпионлик жанги ўтказилади 0 15:11WBO рейтинги. Баҳодир Жалолов кучли тўртликка кириб олди 0 14:40Пётр Ян дунёнинг энг яхши боксчисини айтди 0 14:09Ўзбекистон терма жамоаси собиқ мураббийи: "Россия оптимал таркибда майдонга туша олмайди. Бу ўйинда Ўзбекистон фаворит" 0 13:38Шахматчиларимиз Осиё Миллатлар кубогини ғалаба билан бошлашди. Бугун Ҳиндистонга қарши ўйнаймиз! 0 13:15Octagon навбатдаги турнири Ўзбекистонда ўтказилишини анонс қилди 0

05 сен 09:19
Янгиликлар

Олимпия ўйинлари

Ўзбекистонда умрбод ойлик тўланадиган спортчилар сони 57 нафарга етди (тўлиқ рўйхат)

Мамлакатимизда спорт соҳасини ривожлантириш, юқори натижага эришган спортчиларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги “Нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юксак натижаларга эришган Ўзбекистон спортчиларини жамоат ва спорт ишларига кенг жалб этиш ҳамда спортчиларни ва уларнинг тренерларини рағбатлантириш тўғрисида”ги қарорига асосан, Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари учун умрбод ойлик тўловлар тўлаб борилишининг ўзиёқ бу соҳага бўлган эътиборнинг нақадар юксак эканлигини кўрсатади.

Ҳозирги кунда Олимпия ва Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорларининг 57 нафарига умрбод ойлик тўлови Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги томонидан тўлаб борилади.

Агар спортчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролигидан чиқса ёки мусобақада бошқа давлат номидан иштирок этса, бутунжаҳон антидопинг ташкилоти (WADA) томонидан тақиқланган дори воситалари қўллагани аниқланиб, Олимпия ва Паралимпия ғолиб ва совриндорлигидан маҳрум этилса, суд қарорига мувофиқ озодликдан маҳрум этилса ёки вафот этса, умрбод ойлик тўлови тўхтатилади.

Таъкидлаш жоизки, спортчи келгуси Олимпия ва Паралимпия ўйинларида яна ғолиб ва совриндор бўлса, унга умрбод ойлик тўловлар оширилган миқдорда тўланади.

Маълумот ўрнида, 2019 йилнинг 3 январида Президентимиз томонидан имзоланган “Жаҳон чемпионатида юқори натижаларга эришган спортчиларни тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишга биноан Олимпия ўйинлари дастурига киритилган спорт турлари бўйича 2018 йилда ўтказилган жаҳон чемпионатларида совринли ўринларни эгаллаган бир гуруҳ спортчилар ва уларнинг мураббийларининг ҳар бирига бир марталик пул мукофоти ажратилди.

Унга кўра, жаҳон чемпионатининг олтин медали соҳиблари 12000, кумуш медаль совриндорлари 6000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 3000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан тақдирланишди.

Ўз навбатида, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли фармойишига асосан, шогирди чемпион бўлган мураббийга 6000, вице-чемпионларни етиштириб чиқарган мураббийларга 3000 ва шогирди бронза медалга эга чиққан мураббийларга 1500 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули топширилган.


Рейтинг:    

Фикрлар

   
05 сен 10:38:28
KING RING
Assalomu alaykum hurmatli adminlar. Habaringiz boʻlsa bokschilarimiz jahon chempionatida qatnashish uchun Rossiya federatsiyasi Yekaterinburg shahriga joʻnab ketgan. Jahon chempionati bahslari boshlanishiga ham sanoqli kunlar qolmoqda. Janglarni translyatsiya qilish masalasini birorta Oʻzbekiston telekanali sotib olganmi yoki yoʻq. Shuni surishtirib aytvorilar. Yoki chet el kanallaridan qaysilarida tomosha qilsak boʻladi. Shu haqida batafsil maʼlumot bersangiz biz muhlislar judayam hursand boʻlar edik.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг