UZ

Сўнгги янгиликлар

12:41Абдусатторов Каруанага қарши, Ваҳидов Аниш Гири билан ва барча жуфтликлар аниқ бўлди 0 11:22Расман! Тайсон Фьюри ва Энтони Жошуа ўртасидаги узоқ кутилган жанг ниҳоят эълон қилинди! 0 10:47Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон бугун АҚШга қарши ўйнайди ва бошқа жуфтликлар 0 09:20Осиё ўйинларининг 6-кунида иштирок этаётган ўзбекистонлик спортчиларнинг барча натижалари битта саҳифада (LIVE) 0 21:50Осиё ўйинларининг эртанги куни ҳам биз учун медалларга бой ўтиши кутилмоқда (спортчилар рўйхати) 0 21:30Осиё ўйинларининг бешинчи кунидан сўнг медаллар жамғариш рейтингида яхшигина кўтарилдик 0 20:57Футбол. Ўзбекистон ўртоқлик ўйинида Эронни мағлуб этди 0 20:35Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон Германияга ютқазди, Ўзбекистон-2 эса Англияни ютиб, етакчилар қаторига қўшилиб олди 0 18:15Осиё ўйинларининг бешинчи кунида 16 та медаль: шуларнинг 5 таси олтин! 0 17:29Шарифа Давронова фаолиятидаги энг яхши натижани қайд этиб, икки карра Осиё ўйинлари ғолибига айланди 0 16:08Хамзат Чимаев Абу-Дабида жанг қилади 0 14:53Осиё Кубоги-2027. Мусобақада ишлайдиган ўзбекистонлик ҳакамлар маълум бўлди 0 12:36Владимир Свечников Осиё ўйинлари рекордини ўрнатди 0 11:13Алимханули WBO’нинг вакант чемпионлик камари учун рақиб олди 0 09:04Бутунжаҳон шахмат Олимпиадаси: Ўзбекистон жамоаларига 8-турда қайси мамлакатлар рақиб бўлади? 0

02 июл 23:16
Янгиликлар

Шахмат

"Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвонини олган ягона спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев ҳақида

Бугун халқаро спорт журналистлари куни сифатида нишонланмоқда.

Шу муносабат билан, "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист" унвонини олган ягона спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев ҳақидаги мақоламизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

Шахмат ўйинларини шарҳлаш мумкинми? Бир қарашда мухлислар учун айтайлик, миллионлар ўйини – футбол олдида қизиқарсиз машғулотдек кўринади.

Лекин, шахматнинг жозибаси, бетакрор гўзаллиги ва мафтункорлиги борки, у фикрлашга мушоҳада юритишга мойил инсонни албатта ўзига ром этади. Қолаверса, журналист ёки шарҳловчи ўз соҳасини чуқур билиши, яхши билим ва тажрибага эга бўлиши орқали мухлисларни шарҳ орқали шу спорт турига қизиқтира олади. Ўзбек шахмат мактабининг тараққиётида таниқли устоз Мамажон Муҳиддиновнинг хизматлари катта бўлган. Шахмат адабиёти ва шарҳловчилигининг шаклланишида 70-80 йилларда устознинг улкан ҳиссаси бор. 

Унинг телевидениедаги шогирди Акром ака Тошхўжаев ҳам ўз овози, теран фикр-мулоҳазалари билан кўплаб шахматсеварларни экран қаршисига тўплай олди. 

Кўпчилик 2004 йили июль ойида Триполи шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатининг финал қисмини яхши эслашади. Рустам Қосимжонов юз нафар даъвогарлар чиғириғидан бирин-кетин ўтиб финалда таниқли инглиз гроссмейстери Майкл Адамс билан ўйнайдиган бўлди. Акром ака бу баҳснинг нақадар аҳамиятли эканлигини яхши билар, учрашувларни тўғридан-тўғри мухлисларга етказиш илинжида елиб югурарди. Ниҳоят, “Спорт” телеканали орқали ёритиш учун рухсат олинди. Бу орада асосий баҳслар ниҳоясига етиб, ҳисоб 2:2 бўлган, барчаси тезкор шахмат ўйинларида ҳал бўлиши керак эди. Қарийб тўрт соат давом этган тезкор матчда ниҳоят, ўзбек шахматчиси ғолиб чиқди.  Мухлислар ва томошабинлар Акром аканинг: “Мана беш секунд,..., уч секунд, Рустам тезроқ юриши керак! Ғалаба яқин!” деган сўзларини ҳамон эслашади. Матч тугагач, давлатимиз томонидан, Рустам Қосимжоновга “Амир Темур” ордени, Акром Тошхўжаевга “Хизмат кўрсатган журналист” унвони берилган эди. Кейинчалик, Ўзбекистон шахмат бўйича нуфузли матч ва турнирларга кўп бор мезбонлик қилди. Эҳтимол, бу турнирлар шунчаки ўтиб кетавериши мумкин эди. Лекин, юртимизда шахмат бўйича шарҳловчилик мактаби шаклланган эди. Эсимда бор, 2011йил 28 мартда ўтказилган Қосимжонов – Ананд баҳси кун давомида “Спорт” телеканалида тўғридан-тўғри шарҳланган, шахматни билган ҳам, бимаган ҳам матчни мириқиб томоша қилган эди.  Чунки таниқли шахматчиларимиз ва мураббийлар ҳам  шарҳда иштирок этган, баҳс- мунозара билан вақт шунчалик тез ўтганини сезмай ҳам қолган эдик. Эфир тугагандан сўнг, “Спорт” телеканали директори, раҳматли Давлат Турдалиев Акром ака билан мени хонасига чақириб, ”Демак, шахматни ҳам шарҳлаш, телевидение орқали ёритиш мумкин экан! Студия сизлар учун ҳамиша очиқ. Муҳими, томошабинлар қалбидан жой олиш керак” деган эди. Кейинчалик, Акром аканинг саъйи-ҳаракатлари билан “Гран-при” турнирлари ҳам тўғридан-тўғри ёритилди. Турнир давом этар экан, Акром ака шарҳ давомида нималарга аҳамият қаратиш, ўзбек мухлислари учун тушунарли ва қизиқарли ёритиш кераклигини уқтирар эди. Бир куни эфир кетаётган залга таниқли шоир Эркин Воҳидов кириб келди. “Мен ҳар куни шарҳларни мириқиб кузатиб боряпман. Сизлар шахмат адабиётига  шарҳларингиз орқали янги ўзбекча атамалар ва ибораларни олиб кирдингиз” дея эътироф этган эди.

Акром Тошхўжаев ҳамон ёшларга шахматдан  сабоқ берар экан, содда ва аниқ изоҳлари, ҳазил сўзлари билан уларнинг қалбида қадимий ўйинга меҳр ўйғотишга интилади. Шунинг учун унинг шогирдлари бир умрга шахматга ошно бўлиб қоладилар. 


Маматқул Хайлаев


Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг