UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

26 дек 13:12
Янгиликлар

Қиличбозлик, Ўқ отиш, Енгил атлетика, Бошқалар, От Спорти, Сув спорти турлари

Ўзбекистонда замонавий бешкурашни ривожлантириш учун 5 та федерация билан яқиндан ҳамкорлик қилинади

Хабарингиз бор, декабрь ойи бошида Ўзбекистон замонавий бешкураш федерациясига янги раҳбарият сайланган ва ташкилот олдига тегишли вазифалар белгилаб берилганди.

Бу борада федерацияда иш қизғин кечмоқда.

Бугун, 26 декабрь куни Миллий олимпия қўмитасида замонавий бешкураш спортини ривожлантириш, оммалаштириш мақсадида Ўзбекистон енгил атлетика, қиличбозлик, йилқичилик ва от спорти, сузиш ҳамда ўқ отиш спорти федерациялари ўртасида ўзаро ҳамкорлик ва шерикчилик бўйича меморандум имзолаш маросими ташкил этилди. Тадбирда юқорида санаб ўтилган федерациялар вакиллари, шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси мутасаддилари иштирок этишди, деб хабар қилмоқда МОҚ матбуот хизмати.

Сир эмаски, замонавий бешкураш осон бўлмаган спорт турларидан бири ҳисобланади. Чунки, ушбу спортда атлетлар бешта йўналиш - югуриш, қиличбозлик, от спорти, сузиш ҳамда ўқ отиш бўйича кураш олиб борадилар. Спортчи мазкур йўналишларнинг ҳар бирига алоҳида тайёргарлик кўриши лозим. Бунинг замирида эса тинимсиз меҳнат, катта машаққат ётади. Шу сабабдан ҳам, бешкурашни ривожлантириш фақатгина бир федерацияга боғлиқ эмас. Бугунги тадбир давомида ҳамжиҳатликда иш олиб бориш, бешкураш талабларига жавоб бера оладиган атлетларни саралаб олиш, тажрибали мураббийлардан иборат кенгаш тузиш ва бошқа масалалар муҳокама қилинди. Ўз навбатида федерациялар вакиллари ҳамкорлик қилишга, ўзлари томонидан амалий ёрдам кўрсатишга тайёр эканликларини маълум қилдилар.

Шундан сўнг тадбирнинг асосий қисми - меморандум имзолаш маросими ташкил қилинди.

Маълумот ўрнида, Токио 2020 Олимпиадасига замонавий бешкураш бўйича Осиё қитъаси вакиллари учун 5 та лицензия ажратилган. Ўзбекистон ана шу бешта йўлланмадан бирига эга чиқиш учун етарли салоҳиятга эга. Шундай экан, 2019 йилнинг ноябрь ойида ўтказиладиган лицензион мусобақада юқорида санаб ўтилган федерация масъуллари, мураббий ва спортчиларга омад, муваффақият ва албатта куч-қувват тилаб қоламиз.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг